Ўзбекистонга йил якунига қадар 15,8 млн турист жалб этилади — янги фармон

© Sputnik / Бахром ХатамовТуристы у мечети Боло-Хауз
Туристы у мечети Боло-Хауз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2025
Oбуна бўлиш
Модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистон 2025 йил якунига қадар республика ҳудудларига 15,8 млн нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этади. Бу ҳақда президент имзолаган тегишли фармонда назарда тутилган.
“2025–2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
2025 йил якунига қадар туризм соҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
республика ҳудудларига 15,8 млн нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш, туризм хизматлари экспортини 4 млрд долларга етказиш;
ички туризмни ривожлантириш ҳисобига 40 млн та маҳаллий сайёҳларнинг ҳудудларга сафарларини ташкил этиш, қўшимча 378 та туроператор фаолиятини йўлга қўйиш.
“2025 йил 1 июндан Баҳрайн Қироллиги, Кувайт Давлати ва Ўмон Султонлиги фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланади”, — дейилади ҳужжат матнида.
2025 йилдан ҳар йили 30 ноябрга қадар келгуси йил туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилади. Ҳар йили ноябрь ойининг 3-ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ташкил этилади.
2025 йил июнь ойидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастурини амалга ошириш учун ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланади.
Фармонга кўра, республика миқёсида ёшлар ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари ғолиблари қўшимча равишда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмаси билан тақдирланиши белгиланди.
2027 йил 1 январгача тадбиркорлар томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхоналар учун қуйидаги миқдорларда 1 марталик субсидия ажратилади:
I тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 10 млн сўм;
II тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 7 млн сўм;
III тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 5 млн сўм.
2028 йил 1 январгача тиббий туризм кластерларининг туризм йўналишидаги ходимлари малакасини ошириш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
2030 йил 1 январгача тиббий туризм кластерларининг хизматлари халқаро туризм ва тиббиёт ярмаркалари ҳамда кўргазмаларида тарғиб қилинади.
2025 йил 1 июндан туризм соҳасига оид барча давлат электрон тизим ва платформалари Миллий туризм ягона платформаси доирасида ишлаб чиқилади.
2025 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида “Ипак йўлида туризм” тематик офиси ташкил этилади.
Туристический комплекс Арда Хива
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2025
"Арда Хива" — Хива эшиклари ёнидаги шарқона Венеция
Янгиликлар лентаси
0