"Арда Хива" — Хива эшиклари ёнидаги шарқона Венеция
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Афсонавий Ичан қалъа яқинида янги туризм маркази — "Арда Хива" туристик мажмуаси пайдо бўлди. Ўзбекистон президенти ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуа хозирнинг ўзида "Хиванинг йўлдош шаҳри" деб ном олди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik, Баҳром Ҳатамов. Қадимий Хива яқинида йирик “Арда Хива” сайёҳлик мажмуаси очилди. Шаҳарча 25 гектар майдонга тенг ва у Ичан қалъанинг тарихий услубидан илҳомланган.
"Арда Хива" — "порт шаҳри" деган маънони англатади. Бу ном унинг жойлашувига бевосита боғлиқ: бир пайтлар бу ерлар орқали Амударё оқиб ўтган ва афсоналарга кўра, у Каспий денгизи сари йўл олган. Бугунги кунда мазкур ҳудудда бир неча йирик кўллар сақланиб қолган. Улардан энг каттаси Ғовук кўли, у 150 гектар майдонни эгаллайди.
Буюк Ипак йўли муҳитини қайта яратиш мақсадида Ғовук кўли яқинида дам олиш ҳудудлари, бозорлар ва савдо майдонлари барпо этилди. Туризм мажмуаси илк меҳмонларини қабул қилди ва у йиллик 3 миллион сайёҳни жалб этиш қувватига эга.
Комплекс инфратузилмасидан қуйидагилар ўрин олган:
20 та меҳмонхона - улар бир вақтнинг ўзида 1 000 нафар меҳмонни қабул қила олади;
2 та аквапарк;
3 000 ўринли амфитеатр;
мусиқали фаввора;
11 та ҳунармандчилик устахонаси;
Қадимги Урганч музейи;
5 та кино ва концерт зали;
9 та миллий ва халқаро ошхона;
заргарлик маркази ва 70 та дўкондан иборат савдо галереяси.
Фаол ҳордиқни хуш кўрувчилар учун сув мотоцикли ва гондола-қайиқлар учун 2 км узунликда махсус канал қурилган. Мажмуада анъанавий шарқона безаклар ва замонавий дизайн уйғунлашган. Бино ва иншоотлар қўшма иситиш-совитиш тизимига уланган, электр таъминоти эса қуёш панеллари орқали таъминланади.
Қўша дарвоза деб номланган ўймакор эшиклар орқали мажмуага кирилганда, меҳмонлар ҳақиқий Хиванинг кичик намунасига дуч келишади. Бу ерда Калта Минор ва бошқа кўплаб архитектура иншоотларининг намуналари қурилган.
© Sputnik / Бахром Хатамов

1/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

2/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

3/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

4/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

5/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

6/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

7/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

8/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

9/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

10/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

11/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

12/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

13/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

14/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

15/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

16/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

17/18
© Sputnik / Бахром Хатамов
© Sputnik / Бахром Хатамов

18/18
© Sputnik / Бахром Хатамов