Тошкент вилоятининг барча ҳудудлари пойтахт билан тезкор электр поездлар орқали боғланади

Маълум қилинишича, бу орқали у ерларда ҳам янги уй-жойлар, инфратузилма ва хизматларга талаб ошади, одамлар пойтахтга қатнаб ишлаши мумкин бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Тошкент вилоятининг барча ҳудудлари пойтахт билан тезкор электр поездлар орқали боғланади. Президент Шавкат Мирзиёев вилоятдаги ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан ўтказган йиғилишда шундай вазифа топширди.
“Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан тезкор электр поездлар орқали боғлаш вазифаси белгиланди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, бу орқали у ерларда ҳам янги уй-жойлар, инфратузилма ва хизматларга талаб ошади, одамлар пойтахтга қатнаб ишлаши мумкин бўлади.
Аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Бекобод, Бўка, Пискент, Нурафшон ва Тошкент туманларини боғлайдиган темир йўл линиясини ётқизиш режалаштирилганини маълум қилган эди.
Янги халқаро аэропорт учун Тошкент вилоятидан қанча ер ажратилиши маълум бўлди