Янги халқаро аэропорт учун Тошкент вилоятидан қанча ер ажратилиши маълум бўлди

© Sputnik / Бахром ХатамовАэропорт местных авиалиний, Терминал 3
Аэропорт местных авиалиний, Терминал 3 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Oбуна бўлиш
Ўрта ва Қуйи Чирчиқ туманлардан ўрин олган жами 1309 гектар ерда Тошкентнинг янги аэропорти қурилади.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Янги халқаро аэропорт қурилиши учун Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ҳамда Қуйи Чирчиқ туманларидан жами 1309,76 гектар ер майдони ажратилиши режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, ажратилган ер майдонлари қуйида келтирилган турдаги ҳудудларни ўз ичига олади:
суғориладиган ерлар -1075,4 гектар;
боғлар - 112,6 гектар;
яйлов ва пичанзорлар - 0,65 гектар;
бошқа ерлар - 120,9 гектар.
Ўрта Чирчиқ туманидан жами 790,7 гектар:
суғориладиган ерлар - 609,9 гектар;
боғлар - 112,6 гектар;
яйлов ва пичанзорлар - 0,65 гектар;
бошқа ерлар - 67,5 гектар.
Қуйи Чирчиқ туманидан жами 519 гектар:
суғориладиган ерлар - 465,5 гектар;
боғлар - 0,06 гектар;
бошқа ерлар - 53,4 гектар.
Эслатамиз, янги аэропорт 2030 йилгача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 169 та самолётга хизмат кўрсата олади, соатига 40 тадан ортиқ парвоз ва қўнишларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади ҳамда бирламчи ўтказиш қуввати йилига 20 миллион нафар йўловчига етади.
Лойиҳани давлат-хусусий шериклик модели асосида амалга ошириш режалаштирилган.
Здание международного аэропорта имени Ислама Каримова в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2025
Тошкентнинг янги аэропорти Ўрта Чирчиқ туманида қурилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0