ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Донецк Халқ Республикасидаги Федоровка аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Жануб" қўшинлари гуруҳи бўлинмаларининг қатъий ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикасининг Федоровка аҳоли пункти озод қилинди", - дейилади хабарда.
Шунингдек, бугун тонгда Россия Федерацияси Қуролли кучлари Украина Қуролли кучлари учун мўлжалланган Украина ҳарбий-саноат комплекси ва ёқилғи инфратузилмаси объектларига юқори аниқликдаги узоқ масофали ҳаво ва денгиз қуроллари ҳамда зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари орқали гуруҳли зарба берган.
"Зарбалар нишонга тегди, белгиланган барча нишонлар яксон этилди", — дейилган Россия вазирлиги хабарида.