Исроил-Фаластин можароси

Ғазо секторида аҳолининг аҳволи ёмонлашаётгани чуқур ташвиш уйғотмоқда – Мирзиёев

Ўзбекистон фақат “икки халқ учун – икки давлат” тамойили асосида Фаластин – Исроил масаласига адолатли ечим топиш орқали Яқин Шарқдаги можарони тўхтатиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Ғазо секторида вазият яна кескинлашаётгани ва аҳолининг аҳволи ёмонлашаётгани чуқур ташвиш уйғотмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти плюс” форматидаги мажлисда сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Халқаро муаммолар ҳақида гапирганда, Ғазо секторидаги вазиятга эътибор қаратмасдан ўтолмайман. Ушбу минтақада вазият яна кескинлашаётгани ва аҳолининг аҳволи ёмонлашаётгани чуқур ташвиш уйғотмоқда”, - деди Мирзиёев.
Ўзбекистон фақат “икки халқ учун – икки давлат” тамойили асосида Фаластин – Исроил масаласига адолатли ечим топиш орқали Яқин Шарқдаги можарони тўхтатиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Исроил Ғазога ҳужум бошлади
Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, ШҲТнинг саммити йигирманчи асрнинг мудҳиш фожиаси бўлган Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллиги байрам қилинаётган йилда ўтаётгани чуқур рамзий маънога эга.
Бу нафақат муҳим тарихий воқеа, балки ўзига хос огоҳлантириш ҳамдир. Тинчлик бир марта ва доимий эришиладиган неъмат эмас, уни доимо асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш зарур.
Исроилнинг Ғазога қилган ҳужуми оқибатида 5 нафар журналист ҳалок бўлди
Мирзиёев низо ва можаролар тўлқинини тўхтатиш, ишончни қайта тиклаш, тинч-тотув ҳаётга интилиш, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойил ва меъёрларини ҳурмат қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Хитой раиси Си Цзиньпин илгари сурган Глобал бошқарув бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликларга ёрдам кўрсатилади