https://sputniknews.uz/20250815/ozbekiston-falastin-yordam-51250255.html
Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликларга ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликларга ёрдам кўрсатилади
Sputnik Ўзбекистон
Фаластинлик меҳмонларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида фармон имзоланди. Эндиликда меҳмонларга уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади, улар нафақа ва зарурий... 15.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-15T10:22+0500
2025-08-15T10:22+0500
2025-08-15T10:22+0500
ўзбекистон
фаластин
инсонпарварлик ёрдами
ёрдам
нафақа
ишсизлик нафақаси
ижара
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0a/47497346_0:54:1024:630_1920x0_80_0_0_5dedc04eeec3e27ef65416a14ac3e891.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. "Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.Фармон билан фаластинлик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни Ўзбекистонда яшашга мослаштириш жараёнига кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди. Фармонга кўра, ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга (меҳмонларга) қонунчиликда белгиланган даволаниш муддатидан қатъи назар ногиронлик белгиланади. Меҳмонларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади. Шунингдек, ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади. Меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади.Меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак бериш мақсадида 1 тадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади. Меҳмонлар яшаш манзиллари бўйича уларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга жойлаштирилади. Меҳмонлар давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан 2028 йил 1 январигача озод этилади. Уларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда, “Инсон” марказлари талабномаси асосида жойлаштирилади. Меҳмонларнинг яшаш манзиллари бўйича оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ҳисобга қўйилади.
https://sputniknews.uz/20241112/falastin-bolalar-ayollar-davolash-mirziyoev-46565052.html
ўзбекистон
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0a/47497346_57:0:968:683_1920x0_80_0_0_2c38be9b3c51575c79be0c2c5a010015.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, фаластин, инсонпарварлик ёрдами, ёрдам, нафақа, ишсизлик нафақаси, ижара, жамият
ўзбекистон, фаластин, инсонпарварлик ёрдами, ёрдам, нафақа, ишсизлик нафақаси, ижара, жамият
Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликларга ёрдам кўрсатилади
Фаластинлик меҳмонларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида фармон имзоланди. Эндиликда меҳмонларга уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади, улар нафақа ва зарурий воситалар билан таъминланади
ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. "Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тўғрисида"ги президент фармони
қабул қилинди. Фармон билан фаластинлик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни Ўзбекистонда яшашга мослаштириш жараёнига кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.
Фармонга кўра, ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга (меҳмонларга) қонунчиликда белгиланган даволаниш муддатидан қатъи назар ногиронлик белгиланади.
Меҳмонларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади.
Шунингдек, ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади.
Меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади.
Фармонга кўра, меҳмонларнинг ҳар бир оиласига бирламчи зарурий воситалар (оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами) хариди учун бир марталик кўтарма пул тўлаб берилади.
Меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак бериш мақсадида 1 тадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади.
Меҳмонлар яшаш манзиллари бўйича уларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга жойлаштирилади.
Меҳмонлар давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан 2028 йил 1 январигача озод этилади.
Уларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда, “Инсон” марказлари талабномаси асосида жойлаштирилади.
Меҳмонларнинг яшаш манзиллари бўйича оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ҳисобга қўйилади.