Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Исроил Ғазога ҳужум бошлади

© Getty Images / Elke ScholiersИзраильские военные неподалеку от границы с сектором Газа. Архивное фото
Израильские военные неподалеку от границы с сектором Газа. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2025
Oбуна бўлиш
Илгари Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху “хавфсизликни таъминлаш” учун бутун Ғазо сектори устидан назорат ўрнатиш нияти борлигини маълум қилганди.
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ғазо шаҳрига ҳужум бошлади. Бу ҳақда “Jerusalem Post” нашри армия генерали вакили Эффи Дефрин сўзларига таянган ҳолда хабар берди.
“ЦАХАЛ Ғазо шаҳрига бостириб кириш учун биринчи қадамларни бошлади”, - дейилган хабарда.
Август бошида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху “хавфсизликни таъминлаш” учун бутун Ғазо сектори устидан назорат ўрнатиш нияти борлигини маълум қилганди. Унинг аниқлик киритишича, кейинчалик Тел-Авив анклавни фуқаролик ҳукумати бошқарувига беришни режалаштирмоқда.
Айрим давлатлар, хусусан, Миср ва Қатар Исроилнинг режасини танқид қилди. Ўтган ҳафта улар ҲАМАСга можаронинг тўлиқ тўхтатилишига олиб келувчи 60 кунлик сулҳ таклиф қилишди. Битим 2023 йил 7 октябрда ўғирланган гаровдаги исроилликларнинг ярмини фаластинлик маҳбусларга эвазига озод қилишни ҳам назарда тутади.
ҲАМАС таклифни қўллаб-қувватлади, Исроил эса ҳозиргача жавоб бермади.
Израильские военные во наземной операции в секторе Газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2025
Исроил Ғазони босиб олиш операциясини маъқуллади
Янгиликлар лентаси
0