https://sputniknews.uz/20250825/gazo-isroil-hujum-jurnalist-51498023.html
Исроилнинг Ғазога қилган ҳужуми оқибатида 5 нафар журналист ҳалок бўлди
Исроилнинг Ғазога қилган ҳужуми оқибатида 5 нафар журналист ҳалок бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги маълумотларда таъкидлашича, шифохонанинг қабул бўлимига қилинган ҳужум оқибатида жами 20 киши ҳаётдан кўз юмган. 25.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-25T20:02+0500
2025-08-25T20:02+0500
2025-08-25T20:02+0500
ғазо
исроил
журналистлар
қурбонлар
дунё янгиликлари
дунёда
фаластин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/10/29180513_0:159:3078:1890_1920x0_80_0_0_5c0343bc814bcb53354754be513d8110.jpg
ТОШКЕНТ, 25-авг – Sputnik. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Ғазо секторининг жанубидаги "Носир" шифохонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида беш нафар журналист қурбон бўлди. Бу ҳақда "Al Jazeera" телеканали хабар берди.Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган журналистлар орасида Ахмад Абу Азиз (IA) , Муҳаммад Салам (Al Jazeera), Ҳусам ал-Масри (Reuters), Муаз Абу Таҳа(NBC) ва Марям Абу Дакка (Associated Press) бор. Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларида таъкидлашича, шифохонанинг қабул бўлимига қилинган ҳужум оқибатида жами 20 киши ҳаётдан кўз юмган. "Al Jazeera" маълумотларига кўра, Исроил бир кечада нафақат шифохонани, балки Ғазонинг бошқа ҳудудлари — Зайтун, Сабра ва Римал туманларини ҳам ҳаводан ўққа тутган. Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакат ҳарбий раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган Ғазо секторини тўлиқ назоратга олиш ва ҲАМАС ҳаракатининг инфратузилмасини йўқ қилиш режасини маъқуллагани ҳақида баёнот берган эди. Унга кўра, Ғазодаги ҳарбий операция қисқа фурсатда якунланиши ва Исроил армияси ҳудудни тўлиқ эгаллаши назарда тутилган эди. Шу билан бирга, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўз фуқароларини Ғазо секторидан эвакуация қилишга тайёр эканлигини билдирган.
https://sputniknews.uz/20250821/isroil-gazo-51385351.html
ғазо
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/10/29180513_174:0:2905:2048_1920x0_80_0_0_193d925ccbca01da25770ffc0ba511c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ғазо, исроил, журналистлар, қурбонлар, дунё янгиликлари, дунёда, фаластин
ғазо, исроил, журналистлар, қурбонлар, дунё янгиликлари, дунёда, фаластин
Исроилнинг Ғазога қилган ҳужуми оқибатида 5 нафар журналист ҳалок бўлди
Сўнгги маълумотларда таъкидлашича, шифохонанинг қабул бўлимига қилинган ҳужум оқибатида жами 20 киши ҳаётдан кўз юмган.
ТОШКЕНТ, 25-авг – Sputnik. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Ғазо секторининг жанубидаги "Носир" шифохонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида беш нафар журналист қурбон бўлди. Бу ҳақда "Al Jazeera" телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган журналистлар орасида Ахмад Абу Азиз (IA) , Муҳаммад Салам (Al Jazeera), Ҳусам ал-Масри (Reuters), Муаз Абу Таҳа(NBC) ва Марям Абу Дакка (Associated Press) бор.
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларида таъкидлашича, шифохонанинг қабул бўлимига қилинган ҳужум оқибатида жами 20 киши ҳаётдан кўз юмган. "Al Jazeera" маълумотларига кўра, Исроил бир кечада нафақат шифохонани, балки Ғазонинг бошқа ҳудудлари — Зайтун, Сабра ва Римал туманларини ҳам ҳаводан ўққа тутган.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакат ҳарбий раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган Ғазо секторини тўлиқ назоратга олиш ва ҲАМАС ҳаракатининг инфратузилмасини йўқ қилиш режасини маъқуллагани ҳақида баёнот берган эди. Унга кўра, Ғазодаги ҳарбий операция қисқа фурсатда якунланиши ва Исроил армияси ҳудудни тўлиқ эгаллаши назарда тутилган эди.
Шу билан бирга, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўз фуқароларини Ғазо секторидан эвакуация қилишга тайёр эканлигини билдирган.