ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Донецк Халқ Республикасидаги (ДХР) Катериновка, Владимировка ва Русин Яр аҳоли пунктларини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Катериновка аҳоли пунктини "Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари, Владимировка ва Русин Ярни эса "Марказ" қўшинлари ҳарбий гуруҳлари озод қилди.
Таъкидланишича, Россия армияси бир ҳафта давомида 9 та аҳоли пунктини озод қилди: Катериновка, Владимировка ва Русин Ярдан ташқари, Колодези, Александро-Шультино, Сухецкое, Панковка, Вороное ва Новогеоргиевка.