Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Трамп Украина можароси бўйича Россия шартларига рози бўлиши мумкин – ОАВ

Таъкидланишича, агар Киев Вашингтоннинг қарорига рози бўлмаса, бу Трамп “яна бор ғазабини Зеленскийга сочишига” олиб келиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Украина можаросини ҳал қилиш бўйича Россия шартларига рози бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Atlantic” нашри ёзмоқда.
“Ўзининг савловолди кампанияси давомида урушга барҳам беришга ваъда бериб, Трамп, аввало, жанглар тўхтатиши жуда истайди. Кузатувчилар бунинг натижасида у Украина буни хоҳлаши ёки хоҳламаслигига қарамай, Путиннинг (Россия президенти – таҳр.) шартларига рози бўлишидан хавотирда”, - дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, агар Киев Вашингтоннинг бундай қарорига рози бўлмаса, бу Трамп “яна бор ғазабини Зеленскийга сочишига” олиб келиши мумкин. Бу ўз навбатида Украина Қуролли кучларининг можарони давом эттириш имкониятларига салбий таъсир қилади.
Эслаиб ўтамиз, Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг учрашуви 15 август куни Аляска штатидаги Анкориж шаҳрида бўлиб ўтади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Орбан: Россия Украина можаросида ғалаба қозонганини Ғарб тан олиши керак