Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия урушларда ғалаба қозонишни биладиган кучли давлат – Трамп

АҚШ президенти Россия Гитлер ва Наполеон устидан ғалаба қозонганини эслатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Россия урушларда ғалаба қозонишни биладиган кучли мамлакат. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
“Россияликлар кучли, шу сабаб улар жанг қилишни давом этишмоқда. Россия Гитлерни мағлуб қилди. Биз ҳам. У Наполеон устидан ғалаба қозонди”, - деди Трамп. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.
Америка раҳбари Оқ уйда брифинг ўтказди. У Россия президенти Владимир Путин билан конструктив мулоқот ўтказишни кутаётганини маълум қилди. Трампнинг сўзларига кўра, Аляскадаги саммит дастлабки бўлади.
Эслатамиз, Россия ва АҚШ етакчилари Путин ва Трамп 15 август куни Аляскада учрашади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Milliyet: Путин Трамп билан музокаралар столига ғолиб сифатида ўтиради