Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Milliyet: Путин Трамп билан музокаралар столига ғолиб сифатида ўтиради

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент США Дональд Трамп
Президент РФ Владимир Путин и президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2025
Oбуна бўлиш
Milliyet: Путин Аляскада Трамп билан музокаралар столига ғолиб сифатида ўтиради.
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Аляскада америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан музокаралар столига ғолиб сифатида ўтиради, Владимир Зеленский эса Украина келажаги ҳал қилинадиган саммитга таклиф қилинганлар қаторида эмас, деб ёзади деб ёзади РИА Новости Туркиянинг "Milliyet" газетаси мақоласига таяниб
Кремль ва Оқ уй аввалроқ Путин ва Трамп 15 август куни Аляскада учрашиши ҳақида хабар берганди. Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Россияга ташрифи чоғида Кремлда Путин, Трамп ва Владимир Зеленскийнинг уч томонлама учрашуви вариантини тилга олган, бироқ Россия томони ушбу ташаббусни изоҳсиз қолдириб, икки томонлама саммитга тайёргарлик кўришга эътибор қаратишни таклиф қилган. Путин Зеленский билан учрашиши мумкинлигини, аммо бундай музокаралар учун шароитлар бўлиши кераклигини таъкидлади. Зеленскийнинг ўзи Путин ва Трамп учрашуви арафасида, ҳудудлар борасида ён бермаслигини айтди.

"Трамп покер ўйинчиси каби сиёсат юритмоқда: сафтата гапиради, олл-ин қилади (ўйинчи ўзида қолган барча фишкаларни гаровга қўядиган вазият - таҳр.), қўл кўтаришга ҳаракат қилади, лекин фақат ўйиндан чиқиш учун. Путин сиёсатда кўпроқ шахматчига ўхшайди: ўз юришлари олдиндан ҳисоб-китоб қилинган, у омад омилига ишонмайди, рақибларни алоҳида таҳлил қилади ва шунга асосланиб стратегиясини белгилайди", - деб ёзади нашр.

Журналист Озай Шендирнинг таъкидлашича, Украинадаги можаро бошланганидан бери Ғарб Россияга қарши блок сифатида ҳаракат қилмоқда.

"Бугунги кунда Ғарб бутунлай паришонликка тушиб қолган, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Трампдан Украина билан маслаҳатлашмасдан режага рози бўлмасликни сўрамоқда ва Трампни Украинага НАТОга аъзо бўлиш йўлини ёпиши мумкин бўлган келишувдан огоҳлантирмоқда. Европа Иттифоқи ва Зеленский ҳеч бир ҳудуд йўқотилмаслиги керак, деб ҳисоблайди; Трамп эса Россия бутун Украинани оккупация қилмагани орқали аллақачон ён берган, деб ҳисобламоқда ва ҳозирги фронт чизиғи Россия чегарасидан ўтишига қарши... У Украина ҳудудининг бир қисмидан воз кечишни келишув учун реал асос сифатида кўради", - дея таъкидлайди муаллиф.

"Украина президенти Украинанинг келажаги ҳал қилинадиган Аляскадаги саммитга таклиф қилинганлар орасида йўқ. Саммит натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, Путин музокаралар столига ғолиб сифатида ўтиради," - дея таъкидлади журналист.
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Буюк Британиядаги музокаралар чоғида Украинадаги можарони тугатиш масаласида жиддий муваффақиятга эришди, деб ёзади "Axios" АҚШ расмийсига таяниб.
Аввалроқ Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми шанба куни Киев ва Европа вакиллари билан Украина масаласи бўйича музокаралар ўтказганини маълум қилган эди. Музокараларда Зеленский офиси раҳбари Андрей Ермак, Украинанинг собиқ мудофаа вазири ва Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров, шунингдек, Венс ҳамда миллий хавфсизлик бўйича европалик маслаҳатчилар иштирок этди.
Президент РФ Владимир Путин и президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2025
Путин ва Трампнинг учрашуви 15 август куни Аляскада бўлиб ўтади
Янгиликлар лентаси
0