ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Россия Қуролли кучларининг "Марказ" қўшинлари жангчилари ДХРнинг Луначарское аҳоли пунктини назорат остига олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Марказ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Луначарское аҳоли пунктини озод қилишни якунлади," - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, россиялик ҳарбийлар ДХРнинг Димитров, Доброполе, Родинское, Удачное, Артёмовка, Красноармейск ва Гродовка аҳоли пунктлари, Днепропетровск вилоятининг Новопавловка ва Филия ҳудудларида душман армиясини мағлуб этди.
Фронтнинг бу қисмида Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари қуйидагиларни ташкил этди:
410 нафаргача ҳарбий хизматчилар;
бешта зирҳли жанговар машина;
11 та автомобиль;
бешта дала артиллерияси қуроллари;
радиоэлектрон кураш олиб бориш учун мўлжалланган ускуналар мажмуаси