Тошкентда заргарлик буюмлари халқаро кўргазма-савдоси бўлиб ўтади

Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Озарбайжон, Арманистон, БАА ва Туркия корхоналарининг ноёб маҳсулотлари намойиш этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Тошкентда 23-25 май кунлари “Uzbek Jewellery Fair–2025” халқаро кўргазма-савдоси бўлиб ўтади, дея хабар берди Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
"Uzbek Jewellery Fair 2025" — иккинчи халқаро заргарлик буюмлари, қимматбаҳо тошлар ҳамда замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналар кўргазмаси “CAEx Uzbekistan” кўргазмалар марказида ўтказилади.
Кўргазмада Ўзбекистон билан бир қаторда Россия, Хитой, Озарбайжон, Арманистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Германия, Италия, Туркия каби мамлакатлардан 70 тадан зиёд етакчи корхона иштирок этиши кутилмоқда.
Улар ўзининг энг сўнгги ишланмалари ва ноёб маҳсулотларини намойиш этишади.
Тадбир доирасида қуйидагилар ташкил этилади:
замонавий асбоб-ускуналар, технологиялар ва юксак сифатли заргарлик буюмлари намойиши;
халқаро ҳамкорлик йўналишида расмий учрашувлар;
пленар сессиялар ва мутахассислар иштирокида панел муҳокамалар.
Маълумот учун, 2023 йилда ўтказилган кўргазма-савдода 50 тадан ортиқ маҳаллий ва хорижий корхоналар 100 млн долларга яқин ҳамкорлик шартномаларини имзолашган.
Ўзбекистон заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширади — янги фармон
Тошкент ва Наманган вилоятида махсус заргарлик марказлари ташкил этилади
Энди заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб киришда солиқ тўланмайди
Қимматбаҳо металларни сотиб олиш тартибига қўшимчалар киритилди — тафсилотлар
Энди заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан олиб чиқиш мумкин
Тошкентдаги кўргазмадан жой олган ТОП-10 ноодатий заргарлик буюмлари - фото