Тошкент ва Наманган вилоятида махсус заргарлик марказлари ташкил этилади

© Sputnik/Анна ЖелиховскаяВ Ташкенте открылась первая международная ювелирная выставка
В Ташкенте открылась первая международная ювелирная выставка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 2027 йилгача бўлган даврда маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқади.
TOШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида махсус заргарлик марказлари ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган тақдимотда маълум қилинди.
Айтилишича, республикада заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун жуда катта салоҳият бор.

“Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда қазиб олинаётган олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланиб, бор-йўғи 78 миллион долларлик экспорт бўлаётгани қайд этиб, тадбиркорлар учун алоҳида шароитларга эга заргарлик зоналари ташкил қилиниши, соҳага хомашё етказиш, мутахассис тайёрлаш, ишлаб чиқариш занжири ва сотиш тизимини бутунлай қайта кўриб чиқиш муҳимлигини таъкидлаган эди”, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шу боис Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилди. Жумладан, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш, ваколатларини кенгайтириш ҳамда бошқарув тизимини қайта ташкил этиш режалаштирилган.
Соҳадаги ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари учун берилган имтиёзлар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этиш таклиф этилди.
2026 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда заргарлик соҳасида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотларига нисбатан божхона божи ва қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини қўллаш имконияти ўрганилмоқда.
“Ишлаб чиқариш, кўргазма ва савдо майдонларини ўз ичига олган махсус заргарлик марказларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Бу борадаги пилот лойиҳаларни Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятларида жойлаштириш юзасидан ахборот берилди ”, — дея қайд этилган хабарда.
Заргарлик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш масаласига тўхталиб ўтилди. Икки томонлама келишиш йўли билан мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини АҚШ “GSP” тизими бўйича экспорт қилиш учун божхона тўловларининг ноль ставкасини белгилаш таклиф этилди.
Давлат раҳбари 2027 йилгача бўлган даврда маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқишга топшириқ берди.
Ювелир Бобур Дадамухамедов за работой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2024
Энди заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб киришда солиқ тўланмайди
Янгиликлар лентаси
0