https://sputniknews.uz/20240515/zargarlik-qimmatbaho-tosh-soliq-43879682.html
Энди заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб киришда солиқ тўланмайди
Энди заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб киришда солиқ тўланмайди
Sputnik Ўзбекистон
Солиқ кодекси ва "Туризм тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди.
2024-05-15T12:13+0500
2024-05-15T12:13+0500
2024-05-15T12:15+0500
ўзбекистон
заргарлик буюмлари
қонун
солиқ
болалар
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1f/15906365_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_c2f649c06f8df3ed4d81918f1e9fa361.jpg
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди. Бу ҳақда президент қарорига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларда назарда тутилган.Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришШунингдек, Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади.“Туризм тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартиришКасаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади.Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Маълумот учун, Ўзбекистонда йилига 100 тонна олтин қазиб олинмоқда. Уни заргар тадбиркорларга бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилган.Энди Ўзбекистоннинг курорт зоналарида заргарлик маҳсулотлари ва олтин қуймалар сотилади
https://sputniknews.uz/20240226/qimmatbaho-metallar-sotib-olish-tartib-42659629.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1f/15906365_340:0:1780:1080_1920x0_80_0_0_11784790f26a3daf635678d2810492bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўрқ-926-сонли қонун заргарлик қимматбаҳо тошлар солиқ кодекси "туризм тўғрисида”ги қонун
ўрқ-926-сонли қонун заргарлик қимматбаҳо тошлар солиқ кодекси "туризм тўғрисида”ги қонун
Энди заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб киришда солиқ тўланмайди
12:13 15.05.2024 (янгиланди: 12:15 15.05.2024) Солиқ кодекси ва "Туризм тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди. Бу ҳақда президент қарорига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларда
назарда тутилган. Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш
“Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади”, — дейилади ҳужжат матнида.
Шунингдек, Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади.
“Туризм тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартириш
Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Маълумот учун, Ўзбекистонда йилига 100 тонна олтин қазиб олинмоқда. Уни заргар тадбиркорларга бўлиб тўлаш шарти билан сотишга
рухсат берилган.