Энди Ўзбекистоннинг курорт зоналарида заргарлик маҳсулотлари ва олтин қуймалар сотилади
© SputnikUZBEK JEWELLERY FAIR-2023 кўргазмаси, архив сурат.
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Президентга заргарлик ва олтин маҳсулотлари учун асбоб-ускуналар ва технологияларни божхона божидан озод қилиш таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. “Зомин”, “Чимён” ва “Амирсой” каби курорт зоналарда заргарлик маҳсулотлари ва олтин қуймалар дўконлари ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги хорижий туристлар оқимини ошириш ҳамда ички туризмни фаоллаштиришга оид тақдимотда маълум қилинди.
Қайд этилишича, сайёҳлик салоҳияти юқори бўлган 12 та туман ва шаҳарда туризм марказлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Бундай марказларда туну кун ишлайдиган ресторан, кафе, соғломлаштириш ва бассейн хизматлари бўлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаТуризм имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди
Туризм имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди
“Зомин, Чимён ва Амирсой каби курорт зоналари ҳамда кўнгилочар мажмуаларда халқаро брендлар, миллий ипак матолари, сувенир, заргарлик маҳсулотлари ва олтин қуймалар дўконлари ташкил этилади. Бунинг учун 2027 йил 1 январгача туризм марказларидаги тадбиркорларнинг ер ва мол-мулк солиғини белгиланган миқдордан 90 фоизга камайтириш, 2026 йил 1 мартгача заргарлик ва олтин маҳсулотлари учун керак бўладиган асбоб-ускуналар ва технологияларни божхона божидан озод қилиш таклиф этилмоқда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, шу йилдан бошлаб, “Ўзбекистонда яна бир кун саёҳат” дастури амалга оширилади. Унга кўра, вилоятлараро туризм объектларини ўзаро боғловчи “республика туризм ҳалқалари” ҳамда туман ва шаҳарлар ўртасида “ҳудудий туризм ҳалқалари” ташкил этилади. Туризм қўмитаси томонидан Туристик йўналишларнинг ягона реестри юритилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаТуризм имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди
Туризм имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди
“Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат дастури амалга оширилади. Масалан, баҳор ва куз фаслларида экологик, экстремал, тиббий ва соғломлаштириш, ёзда сув ҳавзалари ва оромгоҳлар, қишда экстремал туризм ва тоғ-чанғи зоналарининг имкониятлари тарғиб қилинади. Мазкур туризм мавсумларининг очилиши учун фестиваллар ташкил этилади”, — дейилган хабарда.
Тақдимотда қуйидаги таклифлар берилди:
Ҳар икки йилда май ойида мукофот жамғармаси 2 миллион доллар бўлган Халқаро “Ўзбекистон ипак матолари” мода ҳафталиги ўтказилади.
Мамлакатнинг туризм салоҳиятини чет элларда тарғиб қилиш учун Туризм қўмитасининг “туризм вакиллари” институти жорий этилади.
Ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, тиббиёт туризмини ривожлантириш, туризм таълимига халқаро тажрибани жорий қилиш чоралари кўрилади.
Ҳудудларда кемпинг, ўтов, экоуй ва хостеллар, меҳмонхоналарда бассейн қуриш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳмонхона ва савдо мажмуалари, бассейн ва аквапарклар учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар 2 йилга божхона божлари тўлашдан озод этилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаТуризм имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди
Туризм имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди
Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллади. Экотуризмни янада кенг ривожлантириш, ногиронлиги бўлган шахслар саёҳати учун ҳам зарур шароитларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.