Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия музокараларга тайёргарликни давом эттирмоқда — Песков

Кремль Украина билан музокараларга тайёргарлик ҳақида маълумот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Россия 15 май куни Истанбулда бўлиб ўтиши режалаштирилган музокараларга тайёргарликни давом эттирмоқда, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Россия томони пайшанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган музокараларга тайёргарликни давом эттирмоқда”, — деди Песков журналистларга.
У, шунингдек, Истанбулдаги музокараларда Россия томонидан ким вакиллик қилади деган саволга “президент зарур деб ҳисоблаган заҳоти биз буни эълон қиламиз”, деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, 11 майдан 12 майга ўтар кечаси Путин Россия ва хорижий ОАВ вакиллари билан суҳбатда Киевга 15 май куни Истанбулда ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри музокараларни давом эттиришни таклиф қилди. Россия давлат раҳбари Украина томонидан амал қиладиган ҳақиқий ўт очишни тўхтатиш келишувига эришишни истисно қилмаслигини айтди.
Якшанба куни кечқурун, АҚШ президенти Дональд Трамп уни бунга рози бўлишга чақирганидан сўнг, Зеленский Х ижтимоий тармоғида Россия президентини пайшанба куни Туркияда кутишини ёзди, гарчи у илгари узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш келишуви ўрнатилгунга қадар бундай қадамни қўйишдан қатъиян бош тортган эди.
Шу билан бирга, Туркия президенти маъмуриятининг РИА Новостига маълум қилишича, Киев режими раҳбарининг 15 май куни республикага ташрифи режалари ҳақида маълумот йўқ.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Украинадаги можарони ҳал қилиш учун ҳамма нарса қилмоқда — Песков