ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Россия қўшинлари Донбассдаги Котляровка қишлоғини ўз назоратига олди, деб хабар берди мамлакат Мудофаа вазирлиги.
Қайд этилишича, “Марказ” кучлар гуруҳи бўлинмаларининг ҳал қилувчи ҳаракатлари Донецк халқ республикасидаги Котляровка аҳоли пунктини озод қилди.
Бундан ташқари, россиялик жангчилар Русина Яр, Новая Полтавка, Ульяновка, Разино, Миролюбовка, Димитров, Красноармейск, Зверево, Новосергеевка ва Алексеевка ҳудудларида Украина армиясининг бешта механизациялашган, иккита ҳужум бригадаси, денгиз пиёдалари бригадаси ва Украина Миллий гвардиясининг иккита бригадасини мағлуб этишди.
Украина Қуролли кучлари бир кун ичида гуруҳнинг жавобгарлик ҳудудида қуйидагиларни йўқотди:
440 нафардан ортиқ аскар;
учта жанговар зирҳли транспорт воситалари;
14 автомобиль;
2 та артиллерия қуроли.