ИТБ Ўзбекистонга 40 млн долларлик грант ажратди — маблағ қайси йўналишларга сарфланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ар-Риёдда “Human Capability Initiative 2025” халқаро форумида иштирок этмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди. Бу ҳақда вазир Ҳилола Умарова ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Вазирлик вакиллари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форумида иштирок этмоқда. Унда таълим, иқтисодиёт, технология соҳасидаги муаммолар, уларга инновацион ечимлар топишга қаратилган масалалар муҳокама қилинмоқда.
Исламский банк развития выделит Узбекистану $40 млн на развитие сферы образования

“Эътиборлиси, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур нуфузли тадбирга таклиф этилган ягона давлат. Форумнинг илк кунидаёқ Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди”, — деб ёзади Умарова.

Қайд этилишича, ИТБ президенти Муҳаммад ал-Жассар келажак авлод учун яхшироқ таълим имкониятлари яратишда Ўзбекистон ҳукуматининг ишончли ҳамкори бўлишдан мамнун.
Учрашув натижасида "Global Partnership for Education" (GPE) томонидан таълим соҳасига грант шартномаси имзоланди.
Лойиҳанинг асосий йўналишлари:
республика бўйича 58 та янги инклюзив мактаб қуриш;
мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;
ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича дастурлар;
инклюзив таълимни ривожлантириш;
ўқув дастурларини такомиллаштириш;
мактабгача таълим сифатини ошириш.
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар рағбатлантирилади
Таълим дастурларига молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади — Марказий банк
Ўзбекистонда ўқитувчилар сони 78,3 минг нафарга ошди
ИТБнинг Ўзбекистон учун 2026 йилдаги инвестициялар ҳажми маълум қилинди