https://sputniknews.uz/20241107/itb-ozbekiston-2026-yil-investitsiya-46482766.html
ИТБнинг Ўзбекистон учун 2026 йилдаги инвестициялар ҳажми маълум қилинди
ИТБнинг Ўзбекистон учун 2026 йилдаги инвестициялар ҳажми маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Томонлар ИТБнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон бўйича мамлакат стратегияси бандларини ижро этиш жараёнини кўриб чиқишди. 07.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-07T09:28+0500
2024-11-07T09:28+0500
2024-11-07T10:19+0500
иқтисод
ўзбекистон
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
инвестиция
ислом тараққиёт банки
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36638145_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_644ceb2d327d2a6cacef73c94ef1f20a.jpg
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ислом тараққиёт банки (ИТБ) президенти Муҳаммад ал-Жассир билан онлайн музокаралар ўтказди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.Томонлар ИТБнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон бўйича мамлакат стратегияси бандларини ижро этиш жараёнини кўриб чиқишди.Шу билан бирга, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳалар ИТБ ITFCнинг шўъба корхонаси – Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси томонидан муддатидан икки йил олдин амалга оширилмоқда ва бугунга келиб умумий ҳажмнинг 90 фоизини ташкил этади.Энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ирригация ва сув ресурсларини бошқариш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ДХШ тамойиллари бўйича биргаликда шакллантирилган янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.ИТБ раҳбарияти лойиҳаларни, жумладан, “яшил” иқтисодиётга ўтиш доирасида инновациялар ва технологик модернизацияга қўшимча маблағлар ажратиш орқали келгусида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36638145_404:125:2642:1804_1920x0_80_0_0_b5612872330b76fd92eb3e57fa5785ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, инвестиция, ислом тараққиёт банки
иқтисод, ўзбекистон, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, инвестиция, ислом тараққиёт банки
ИТБнинг Ўзбекистон учун 2026 йилдаги инвестициялар ҳажми маълум қилинди
09:28 07.11.2024 (янгиланди: 10:19 07.11.2024) Томонлар ИТБнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон бўйича мамлакат стратегияси бандларини ижро этиш жараёнини кўриб чиқишди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ислом тараққиёт банки (ИТБ) президенти Муҳаммад ал-Жассир билан онлайн музокаралар ўтказди, дея хабар берди вазирлик
матбуот хизмати. Томонлар ИТБнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон бўйича мамлакат стратегияси бандларини ижро этиш жараёнини кўриб чиқишди.
“Жалб қилинган инвестициялар ҳажми белгиланган режаларга тўғри келади ва 2026 йил якуни бўйича 1,2 миллиард долларлик умумий кўрсаткичнинг 50 фоизини ташкил этади”, — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳалар ИТБ ITFCнинг шўъба корхонаси – Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси томонидан муддатидан икки йил олдин амалга оширилмоқда ва бугунга келиб умумий ҳажмнинг 90 фоизини ташкил этади.
Энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ирригация ва сув ресурсларини бошқариш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ДХШ тамойиллари бўйича биргаликда шакллантирилган янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.
ИТБ раҳбарияти лойиҳаларни, жумладан, “яшил” иқтисодиётга ўтиш доирасида инновациялар ва технологик модернизацияга қўшимча маблағлар ажратиш орқали келгусида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.