https://sputniknews.uz/20250414/itb-ozbekiston-40-mln-grant-48879301.html
ИТБ Ўзбекистонга 40 млн долларлик грант ажратди — маблағ қайси йўналишларга сарфланади?
ИТБ Ўзбекистонга 40 млн долларлик грант ажратди — маблағ қайси йўналишларга сарфланади?
Sputnik Ўзбекистон
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ар-Риёдда “Human Capability Initiative 2025” халқаро форумида иштирок этмоқда. 14.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-14T19:11+0500
2025-04-14T19:11+0500
2025-04-14T19:11+0500
жамият
ўзбекистон
саудия арабистони
ислом тараққиёт банки
мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
ҳилола умарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0e/48878831_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_cb53f0dc02cc09ce2095a1c6407ac96d.jpg
TOШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди. Бу ҳақда вазир Ҳилола Умарова ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Вазирлик вакиллари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форумида иштирок этмоқда. Унда таълим, иқтисодиёт, технология соҳасидаги муаммолар, уларга инновацион ечимлар топишга қаратилган масалалар муҳокама қилинмоқда. Қайд этилишича, ИТБ президенти Муҳаммад ал-Жассар келажак авлод учун яхшироқ таълим имкониятлари яратишда Ўзбекистон ҳукуматининг ишончли ҳамкори бўлишдан мамнун. Учрашув натижасида "Global Partnership for Education" (GPE) томонидан таълим соҳасига грант шартномаси имзоланди. Лойиҳанинг асосий йўналишлари: Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар рағбатлантириладиТаълим дастурларига молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади — Марказий банкЎзбекистонда ўқитувчилар сони 78,3 минг нафарга ошди
https://sputniknews.uz/20241107/itb-ozbekiston-2026-yil-investitsiya-46482766.html
ўзбекистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0e/48878831_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_a82cb0ed6f6ec619511dca1207df2fdf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, саудия арабистони, ислом тараққиёт банки, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, ҳилола умарова
жамият, ўзбекистон, саудия арабистони, ислом тараққиёт банки, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, ҳилола умарова
ИТБ Ўзбекистонга 40 млн долларлик грант ажратди — маблағ қайси йўналишларга сарфланади?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ар-Риёдда “Human Capability Initiative 2025” халқаро форумида иштирок этмоқда.
TOШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди. Бу ҳақда вазир Ҳилола Умарова ўзининг Telegram-каналида
маълум қилди. Вазирлик вакиллари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форумида иштирок этмоқда. Унда таълим, иқтисодиёт, технология соҳасидаги муаммолар, уларга инновацион ечимлар топишга қаратилган масалалар муҳокама қилинмоқда.
“Эътиборлиси, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур нуфузли тадбирга таклиф этилган ягона давлат. Форумнинг илк кунидаёқ Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди”, — деб ёзади Умарова.
Қайд этилишича, ИТБ президенти Муҳаммад ал-Жассар келажак авлод учун яхшироқ таълим имкониятлари яратишда Ўзбекистон ҳукуматининг ишончли ҳамкори бўлишдан мамнун.
Учрашув натижасида "Global Partnership for Education" (GPE) томонидан таълим соҳасига грант шартномаси имзоланди.
Лойиҳанинг асосий йўналишлари:
республика бўйича 58 та янги инклюзив мактаб қуриш;
мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;
ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича дастурлар;
инклюзив таълимни ривожлантириш;
ўқув дастурларини такомиллаштириш;
мактабгача таълим сифатини ошириш.