Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар рағбатлантирилади

© Sputnik / Бахром ХатамовСокращение бедности
Сокращение бедности  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2025
Oбуна бўлиш
Президент фармони билан ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади.
ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.
2025 йил 1 сентябрдан:
умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;
I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.
2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Проверка зрения у офтальмолога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2025
Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади
Янгиликлар лентаси
0