Мирзиёев хотин-қизларга давлат мукофотларини топширди

Тадбирда юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди ва давлат мукофотларини топширди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Президентнинг шу йил 3 мартдаги қарорига биноан 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан, 4 мартдаги фармонга мувофиқ, меҳнат фаолияти ва жамоат ишларида катта натижаларга эришган бир гуруҳ аёллар орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Тадбирда ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.
1 / 8
2 / 8
3 / 8
4 / 8
5 / 8
6 / 8
7 / 8
8 / 8
Маросим сўнгида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқи номидан аёлларни яна бир бор табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.
“Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-омонлик, дунёдаги энг катта бойлик – оилавий бахт-саодат ёр бўлишини тилайман. Доимо фарзандларингиз ва яқинларингиз, эл-юртимиз ардоғида юриш насиб этсин”, – деди президент.
Байрам доирасида “Ўзбекистон” анжуманлар саройида тантанали концерт намойиш этилди.
Шавкат Мирзиёев Кўксаройда 8 мартга бағишланган нутқ сўзлади