https://sputniknews.uz/20250307/shavkat-mirziyoev-koksaroyda-8-martga-bagishlangan-nutq-sozladi-48284272.html
Шавкат Мирзиёев Кўксаройда 8 мартга бағишланган нутқ сўзлади
Шавкат Мирзиёев Кўксаройда 8 мартга бағишланган нутқ сўзлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўз нутқида Мирзиёев Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида батафсил айтиб берди. 07.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-07T14:46+0500
2025-03-07T14:46+0500
2025-03-07T14:57+0500
шавкат мирзиёев
президент
табрик
8 март - халқаро хотин-қизлар куни
аёллар ҳуқуқлари
аёллар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/07/42835415_0:34:1280:754_1920x0_80_0_0_18728f376cff8a7c8d0e499605fa1134.jpg
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади. Президент Ўзбекистон хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, хонадонларига тинчлик-омонлик, оилавий бахт-саодат тилади ва Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.Шунингдек, Мирзиёев ўзбекистонлик аёл спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги муваффақиятлари, маданият ва санъат соҳасидаги ютуқларини санаб ўтди.Шундан сўнг президент сўнгги йилларда хотин-қизларнинг сифатли таълим олишига алоҳида эътибор қаратилаётганини алоҳида айтиб ўтди.ОТМ талабаларининг 52% қизлар эканини, магистратурада ўқийдиган қизларнинг 15 минг нафарига контракт пули тўлаб берилганини ва бугунги кунда 6,2 минг хотин-қизлар илмий фаолият билан шуғулланмоқда, деди президент.Ундан ташқари, Мирзиёев аёлларга ҳунар ўргатиш ва аёллар орасида ишсизликни камайтиришга қаратилган чоралар ҳақида ҳам айтиб ўтди. Хусусан, аёлларни ўқитиб ишга олаётган тадбиркорлар ҳақида айтиб берди.Бунинг учун аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича 4 босқичли янги тизимни йўлга қўйилади. Бунда тадбиркорликк қизиққан аёллар дастлаб ўқитилади, кейин улар банклар кўмагида кичик тадбиркорга айланади. Тижорат банклари томонидан уларга қулай молиявий пакетлар тақдим этилади.Нутқ якунида Шавкат Мирзиёев Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган 28 нафари қизларни алоҳида айтиб ўтди ва Ўзбекистон хотин қизларини байрам билан яна бир бор табриклади.
https://sputniknews.uz/20250305/xalqaro-xotin-qizlar-mukofot-48245119.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/07/42835415_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ac6a0b92aa1353566b5fee96d8bccf47.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, президент, табрик, 8 март - халқаро хотин-қизлар куни, аёллар ҳуқуқлари, аёллар, ўзбекистон
шавкат мирзиёев, президент, табрик, 8 март - халқаро хотин-қизлар куни, аёллар ҳуқуқлари, аёллар, ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Кўксаройда 8 мартга бағишланган нутқ сўзлади
14:46 07.03.2025 (янгиланди: 14:57 07.03.2025) Ўз нутқида Мирзиёев Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида батафсил айтиб берди.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади.
Президент Ўзбекистон хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, хонадонларига тинчлик-омонлик, оилавий бахт-саодат тилади ва Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Хусусан, президент 2017 йилдан бугунга қадар бошқарув кадрлари орасида аёллар улуши 20 фоиздан 35 фоизгача ошганини, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 38 фоизини, Сенат аъзоларининг 27 фоизини аёллар ташкил этаётганини айтиб ўтди.
Шунингдек, Мирзиёев ўзбекистонлик аёл спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги муваффақиятлари, маданият ва санъат соҳасидаги ютуқларини санаб ўтди.
Шундан сўнг президент сўнгги йилларда хотин-қизларнинг сифатли таълим олишига алоҳида эътибор қаратилаётганини алоҳида айтиб ўтди.
“Битта қизни ўқитсак, бутун оилага таълим берган бўламиз. Агар оила билимли, маърифатли бўлса, жамиятнинг онги, маданий даражаси ҳам юксалади”, - деди Мирзиёев.
ОТМ талабаларининг 52% қизлар эканини, магистратурада ўқийдиган қизларнинг 15 минг нафарига контракт пули тўлаб берилганини ва бугунги кунда 6,2 минг хотин-қизлар илмий фаолият билан шуғулланмоқда, деди президент.
Ундан ташқари, Мирзиёев аёлларга ҳунар ўргатиш ва аёллар орасида ишсизликни камайтиришга қаратилган чоралар ҳақида ҳам айтиб ўтди. Хусусан, аёлларни ўқитиб ишга олаётган тадбиркорлар ҳақида айтиб берди.
Президент айтишига кўра, 2025 йилда 2 миллион аёллар бандлигини таъминлаш, шундан 1 миллион 300 минг нафар хотин-қизни тадбиркорликка жалб этиш режалаштирилган.
Бунинг учун аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича 4 босқичли янги тизимни йўлга қўйилади. Бунда тадбиркорликк қизиққан аёллар дастлаб ўқитилади, кейин улар банклар кўмагида кичик тадбиркорга айланади. Тижорат банклари томонидан уларга қулай молиявий пакетлар тақдим этилади.
Нутқ якунида Шавкат Мирзиёев Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган 28 нафари қизларни алоҳида айтиб ўтди ва Ўзбекистон хотин қизларини байрам билан яна бир бор табриклади.