TOШКЕНТ, 6 март — Sputnik. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон томонидан Меморандумни Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ботирбек Исабеков, Россия томонидан эса Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская имзолади.
Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:
Улуғ Ватан уруши фахрийларини комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш;
“РЖД-Медицина” компаниясининг юқори малакали мутахассислари иштирокида “Миссия Добро” халқаро кўнгиллилар дастурини ташкил этиш;
“СТИМУЛ” (“Янги авлод” дастури) соғлиқни сақлаш соҳасида ёш етакчилар халқаро мактабида тошкентлик шифокорларнинг иштирокини таъминлаш;
Ёш шифокорларни Россиядаги тиббиёт олий ўқув юртларига ўқиш ва малакасини оширишга юбориш ва бошқалар.