Си Цзиньпин Россия ва АҚШ ўртасида бошланган мулоқотни қўллаб-қувватлади

Владимир Путин Хитой раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Хитой раиси Си Цзиньпин Россия ва АҚШ ўртасида бошланган мулоқотни қўллаб-қувватлашини ва Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини топишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди, деб ёзмоқда Кремль.
Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин телефон орқали суҳбатлашди. Унда икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Иқтисодиёт-савдо, сармоя, маданият, таълим ва спорт соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш йўллари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Москвада Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бўлажак саммити ҳамда Пекинда Япония устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллиги ва Иккинчи жаҳон уруши якунланганига бағишланган байрам тадбирлари муносабати билан бўлажак олий даражадаги учрашувлар жадвали тасдиқланди.
Айтилишича, Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси раисига яқинда бўлиб ўтган Россия-Америка мулоқотлари ҳақида маълумот берди.
Америка томони бизнинг позициямизни яхшироқ тушуна бошлади — Лавров
“Хитой томони Россия ва АҚШ ўртасида бошланган мулоқотни қўллаб-қувватлаши ҳамда Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини топишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди”, — дейилади хабарда.
Давлат раҳбарлари Россия-Хитой ташқи сиёсати муносабатлари жаҳон муносабатларидаги энг муҳим барқарорлаштирувчи омил эканлигини алоҳида таъкидлашди. Қайд этилишича, у стратегик хусусиятга эга, ташқи таъсирга дучор бўлмайди ва ҳеч кимга қарши қаратилмайди.
“Трамп билан бажонидил учрашаман” — Путин Россия-АҚШ музокаралари ҳақида нималар деди?
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинада можаро сабабларини бартараф этмасдан, ўт очишни тўхтатиб бўлмаслиги айтилди