Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Трамп билан бажонидил учрашаман” — Путин Россия-АҚШ музокаралари ҳақида нималар деди?

© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин встретился с президентом НМИЦ эндокринологии Иваном Дедовым
Президент Владимир Путин встретился с президентом НМИЦ эндокринологии Иваном Дедовым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2025
Oбуна бўлиш
Россия етакчиси журналистларнинг Россия-АҚШ музокаралари, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, махсус ҳарбий операцияга оид саволларига жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан бажонидил учрашишини маълум қилди, деб ёзмоқда Кремль.
Россия етакчиси журналистларнинг Ар-Риёдда бўлиб ўтган Россия-АҚШ музокаралари, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, махсус ҳарбий операцияга оид саволларига жавоб берди.
“Биз дипломатик ваколатхоналар фаолиятини нормал режимда давом эттиришга келишиб олдик. Вашингтондан ҳам, Москвадан ҳам дипломатларнинг доимий равишда чиқариб юборилиши яхшиликка олиб келмайди. Агар ишлар шу тарзда давом этса, бу биноларда фақат фаррошлар ишлайди, уларнинг меҳнатини албатта қадрлаш керак, аммо дипломатик миссиялар бунинг учун яратилган эмас", — деди Россия президенти.
Путиннинг қайд этишича, томонларни қизиқтирган турли йўналишлар бўйича ишни тиклаш йўлида биринчи қадам ташланди. Бу Яқин Шарқни ҳам ўз ичига олади, Сурия, шунингдек, Фаластин-Исроил келишуви ҳам бор. Уларни ҳал қилишда АҚШ ҳам, Россия Федерацияси ҳам иштирок этади. Украина йўналиши билан боғлиқ вазиятга эса биринчи навбатда аҳамият берилади.
“Аммо бизда бошқа масалалар ҳам бор: иқтисодиёт ва глобал энергия бозорларида биргаликдаги ишимиз. Шунинг учун, умуман олганда... Ҳа, коинот, албатта, чунки олдинги уч йилдаги барча муаммоларга қарамай, биз коинотда ишлашни давом эттирмоқдамиз ва ХКСда америкалик астронавтлар ҳам, россиялик космонавтлар ҳам ишлайди. Иш давом этмоқда, истиқболлар яхши. Буларнинг барчаси муҳокама мавзуси бўлди, Ар-Риёддаги йиғилишда кўриб чиқилди”, — дея тушунтирди Владимир Путин.
Россия раҳбари барча ўта долзарб масалаларни, жумладан, Украина масаласини ҳал қилишда Россия ва АҚШ ўртасидаги ишонч даражасини оширмасдан туриб, кўплаб масалаларни, жумладан, Украина инқирозини ҳам ҳал қилиб бўлмаслигини айтди. Ушбу учрашувдан мақсад айнан Россия ва АҚШ ўртасидаги ишончни ошириш бўлган.
“Бошқа иштирокчиларга келсак, биринчидан, Россия ҳеч қачон европаликлар билан алоқаларни рад этмаган. Россия ҳеч қачон Украина билан музокара жараёнидан бош тортмаган, ҳеч қачон. Айтиш керакки, бу музокаралардаги ҳамкорларимиз рад этишди. Европаликлар Россия билан алоқаларни тўхтатди, Украина томони эса ўзини музокаралар олиб боришни тақиқлади, Истанбулдаги музокара жараёнидан чиқди, бу ҳақда бевосита ва очиқ эълон қилди. Тўғри, биз ҳеч кимга ҳеч нарса юкламаймиз. Биз тайёрмиз, мен буни юз марта айтдим: агар хоҳласалар, марҳамат, бу музокараларни олиб боришсин, биз музокаралар столига қайтишга тайёрмиз”, — деди Путин.
Владимир Путин Россия Евро-Атлантика муносабатларига аралашмаслигини айтди. Унинг эслатишича, бир пайтлар Трамп Россия билан қандайдир алоҳида муносабатларга эга бўлганликда ва у президентлик лавозимидаги сўнгги муддатда ғалаба қозонганида Россия сайловларга аралашганликда айбланган эди. Улар жамоа тузиб, уни суд орқали судрашди ва ҳатто Конгрессда махсус комиссия тузишди. Ҳеч нарса тасдиқланмади - тасдиқлаб бўлмасди ҳам, чунки бу ҳеч қачон содир бўлмаган.
“Ушбу сайлов кампанияси давомида биз нимани кўрдик? Европанинг барча етакчилари, истисносиз, аслида АҚШдаги сайлов жараёнига бевосита аралашган. И номзодлардан бирини тўғридан-тўғри ҳақорат қилишгача борди. Ўз навбатида, албатта, кимга хайрихоҳлигимиз аниқ эди, лекин биз ўзимизни аралашишга йўл қўймадик ва бундан ҳам кўпроқ номзодларнинг бирортасига нисбатан кескин баёнотлар ёки ҳақоратомуз ҳужумларга йўл қўймадик. Биз буни қилмадик. Европаликлар эса буни қилишди”, — дея аниқлик киритди Россия президенти.
У Трампнинг ўз иттифоқчиларига нисбатан вазминлигидан, ўзини шундай тутганидан ҳайратда қолганини қўшимча қилди.

“Жаноб Келлогг, билишимча, ҳозир Киевда, тўғрими? Ундан олдин у европаликлар билан учрашди. Ҳозир Франция президенти Вашингтонга, бош вазир Буюк Британияга кетмоқда. У ерда ҳеч нарса ёпиқ эмас, америкаликлар буларнинг барчасини улар билан муҳокама қилишмоқда. Аммо бизда, масалан, 3-Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартномасини узайтириш каби савол бор. Ҳамма унутгандир, лекин шуни эслатиб ўтаманки, роппа-роса бир йилдан сўнг, 2026 йилнинг февралида Стратегик қуролларни чеклаш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати тугайди”, — деди Путин.

Музокаралар жараёнига келсак, президент Трамп Путин билан телефон орқали мулоқот чоғида Қўшма Штатлар музокара жараёни ҳам Россия, ҳам Украина иштирокида ўтади, деб тахмин қилаётганини айтган. Ҳеч ким Украинани бу жараёндан четламайди.
Мен Дональд билан бажонидил учрашаман, биз бир-биримизни узоқ вақтдан бери кўрмадик. У билан яқин муносабатларимиз йўқ, лекин барибир ўтган йилларда, президент бўлган тўрт йиллик фаолияти давомида биз учрашиб, давлатлараро муносабатларимизни бир текисда муҳокама қилганмиз. Бугун ҳам у билан бажонидил учрашаман. Менимча, у ҳам, бу бизнинг телефон суҳбатимиз табиатидан билиниб турарди. Лекин шундай аҳволга тушиб қолдикки, фақат чой ёки қаҳва ичиш, ўтириб келажак ҳақида гаплашиш учун учрашишнинг ўзи кифоя қилмайди. Биз иккала томон учун мақбул бўлган ечимларга эришиш учун жамоаларимиз нафақат, АҚШ ва Россия учун, жумладан, балки Украина йўлида ҳам ўта муҳим бўлган масалаларни тайёрлашини таъминлашимиз керак. Ва бу, албатта, осон иш эмас”, — дея таъкидлади Путин.
Журналистлар Россия етакчисига музокараларга қарамай, махсус ҳарбий операция давом этмоқда, ҳозир фронтдан қандай янгиликлар келмоқда”, дея савол беришди.

“Сиз уларни биласиз, уруш мухбирлари, ҳамкасбларингиз, ниҳоятда билимдон, мард, очиғини айтсам, ўз вазифасини қаҳрамонларча бажараётган инсонлар - улар ўзларининг фуқаролик ва касбий бурчларини бажармоқдалар ва жанговар алоқа чизиғида содир бўлаётган воқеалар ҳақида Россия жамоатчилигини ва бутун дунёни холисона хабардор қиладилар. Бир соат олдин менга хабар қилинган сўнгги маълумотлар: бугун тунда 810-бригада жангчилари Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги чегарани кесиб ўтиб, душман ҳудудига киришди. Ва бизнинг қўшинларимиз бутун фронт чизиғи бўйлаб олдинга силжишмоқда”, — дея жавоб берди Путин.

Президент Дональд Трамп  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Сайлов вақти келди”: Трампнинг Украина ва Зеленский бўйича асосий баёнотлари
Янгиликлар лентаси
0