ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Россиянинг “Ғарб” гуруҳи Донецк халқ республикасидаги Ямполовка аҳоли пунктини озод қилди, дея хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Ғарб кучлар гуруҳи бўлинмаларининг қатъий ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикасидаги Ямполовка аҳоли пункти озод қилинди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, гуруҳ бўлинмалари Харьков вилояти, ЛХРва ДХРнинг турли ҳудудларида олтита Украина бригадаларининг тузилмаларини мағлуб этди.