Ўзбекистон комсомол фахрийсига “Байкал-Амур магистралига 50 йил” юбилей медали топширилди

Ўзбекистон фахрийсига юбилей медални Россия элчиси топширди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон комсомол фахрийсига “Байкал-Амур магистралига 50 йил” юбилей медалини топширди, дея хабар берди элчихона матбуот хизмати.
Қалб ва юрак ила — ўзбекистонликларнинг БАМ қурилишига қўшган ҳиссаси
Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон комсомол фахрийсига “Байкал-Амур магистралига 50 йил” юбилей медалини топширди
“Шу йилнинг 20 январь куни Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон комсомол фахрийси Р.А.Алимовга “Байкал-Амур магистралига 50 йил” юбилей медалини топширди. Риҳси Амановични юбилей медали билан табриклаймиз, унинг қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юксак қадрлаймиз. Узоқ умр ва фаровонлик тилаймиз!”, — дейилади хабарда.
Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон комсомол фахрийсига “Байкал-Амур магистралига 50 йил” юбилей медалини топширди
Байкал-Амур магистрали (БАМ) ХХ асрнинг энг йирик глобал инфратузилма лойиҳаларидан бири сифатида тарихга кирди. БАМ Шарқий Сибир ва Россиянинг Узоқ Шарқидан ўтувчи бу темир йўл узунлиги 4324 километр бўлиб, дунёдаги энг йирик темир йўл линияларидан биридир. У учта вақт зонасини ва Россиянинг олти минтақасини кесиб ўтади. Айнан 1974 йилнинг 8 июль куни "Байкал-Амур темир йўлини қуриш тўғрисида" қарор қабул қилинди. Темир йўл энг оғир иқлим шароитида қурилган.
БАМ: ўзбекистонлик меъморнинг аср қурилиши борасидаги хотиралари