https://sputniknews.uz/20240708/putin-baykal-amur-magistral-tabrik-44713000.html
Путин Байкал-Амур магистрали иштирокчиларига табрик йўллади — тафсилотлар
Путин Байкал-Амур магистрали иштирокчиларига табрик йўллади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Путин БАМ қурилиши бошланганининг 50 йиллиги байрами муносабати билан унинг иштирокчиларини табриклади.
2024-07-08T10:00+0500
2024-07-08T10:00+0500
2024-07-08T10:00+0500
дунё янгиликлари
дунёда
владимир путин
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/1b/44103604_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_48ff81437548866c3e314b34b42989e6.jpg
TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Байкал-Амур магистрали (БАМ) қурилиши бошланганининг 50 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар иштирокчиларига табрик йўллади. У ўз сўзида кун тартибида БАМ ва Транс-Сибир темир йўлларини янада модернизация қилиш борлигини айтиб ўтди, дейилади Кремль сайтида эълон қилинган табрик матнида. Россия раҳбарининг қўшимча қилишича, Россиянинг турли минтақаларида тантанали йиғилишлар, маданий ва спорт тадбирлари ушбу ажойиб юбилейга бағишланади. Аммо байрамнинг асосий маркази ҳақли равишда БАМ пойтахти – Тинда бўлди. БАМ Шарқий Сибир ва Россиянинг Узоқ Шарқидан ўтувчи бу темир йўл узунлиги 4324 километр бўлиб, дунёдаги энг йирик темир йўл линияларидан биридир. У учта вақт зонасини ва Россиянинг олти минтақасини кесиб ўтади. Айнан 1974 йилнинг 8 июль куни "Байкал-Амур темир йўлини қуриш тўғрисида" қарор қабул қилинди. Темир йўл энг оғир иқлим шароитида қурилган.
https://sputniknews.uz/20240423/baykal-amur-magistrali-qurilish-tadbir-43567382.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/1b/44103604_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_46434e466e14a437a654d2bb5eb7f63c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия президенти владимир путин байкал-амур магистрали (бам) транс-сибир темир йўллари
россия президенти владимир путин байкал-амур магистрали (бам) транс-сибир темир йўллари
Путин Байкал-Амур магистрали иштирокчиларига табрик йўллади — тафсилотлар
Путин БАМ қурилиши бошланганининг 50 йиллиги байрами муносабати билан унинг иштирокчиларини табриклади.
TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Байкал-Амур магистрали (БАМ) қурилиши бошланганининг 50 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар иштирокчиларига табрик йўллади. У ўз сўзида кун тартибида БАМ ва Транс-Сибир темир йўлларини янада модернизация қилиш борлигини айтиб ўтди, дейилади Кремль сайтида эълон қилинган
табрик матнида. “Азиз дўстлар! Сизларни катта, муҳим сана – Байкал-Амур магистралининг кенг кўламли қурилиши бошланганининг 50 йиллиги билан табриклайман... Ушбу стратегик магистралнинг долзарблигини ҳаётнинг ўзи ишончли исботлади. Шунинг учун кун тартибига БАМ ва Транс-Сибир темир йўлларини янада модернизация қилиш, уларнинг ўтказиш қобилиятини ошириш, темир йўл инфратузилмасини янгилаш киради”, — дейилади табрикда.
Россия раҳбарининг қўшимча қилишича, Россиянинг турли минтақаларида тантанали йиғилишлар, маданий ва спорт тадбирлари ушбу ажойиб юбилейга бағишланади. Аммо байрамнинг асосий маркази ҳақли равишда БАМ пойтахти – Тинда бўлди.
БАМ Шарқий Сибир ва Россиянинг Узоқ Шарқидан ўтувчи бу темир йўл узунлиги 4324 километр бўлиб, дунёдаги энг йирик темир йўл линияларидан биридир. У учта вақт зонасини ва Россиянинг олти минтақасини кесиб ўтади. Айнан 1974 йилнинг 8 июль куни "Байкал-Амур темир йўлини қуриш тўғрисида" қарор қабул қилинди. Темир йўл энг оғир иқлим шароитида қурилган.