Алишер Усмонов FIE президентлигидан кетди — сабаб

Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимидаги фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Алишер Усмонов ўз хоҳиши билан Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президентлигидан кетди. Бу ҳақда РИА Новостига Усмоновнинг вакили маълум қилди.
Асли ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов ўзига қўйилган санкциялар ташкилотга ҳам қўлланилмаслиги учун FIE президенти лавозимидаги фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатди.
Усмонов 30 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ташкилот конгрессида FIE раҳбари лавозимига қайта сайланган эди. Чоршанба куни маълум бўлишича, эртаси куни у ўз ваколатларини ихтиёрий равишда тўхтатган.

"Ўзининг сўзсиз ғалабасидан сўнг Алишер Усмонов FIE манфаатларини ҳисобга олган ҳолда FIE ва унинг фаолиятига нисбатан қонуний равишда амалга оширилмаган санкциялар тарқалишининг олдини олиш учун зарур чораларни кўришини айтди ва шу муносабат билан FIE ижроия қўмитасини ўз ваколатларини ихтиёрий равишда тўхтатиб туриш тўғрисида хабардор қилди. Ҳаммаси қонун ва адолат доирасида ҳал қилиниши керак”, — деди Усмонов вакили.

2008 йилда FIEда президентлик фаолиятини бошлаганидан сўнг Усмонов кетма-кет уч марта раҳбарлик лавозимига қайта сайланган, бироқ Украинадаги вазият туфайли 2022 йилда уни тарк этган. Усмонов FIE президенти лавозимидаги фаолиятини “адолат тикланмагунча” тўхтатди.
2024 йил октябрь ойи охирида Усмонов FIE президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинди. Унинг номзоди 100 тадан ортиқ мамлакат қиличбозлик федерациялари томонидан қўллаб-қувватланди.
Тошкентда қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади