https://sputniknews.uz/20241205/alisher-usmonov-fie-prezident-46957879.html
Алишер Усмонов FIE президентлигидан кетди — сабаб
Алишер Усмонов FIE президентлигидан кетди — сабаб
Sputnik Ўзбекистон
Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимидаги фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатди. 05.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-05T12:04+0500
2024-12-05T12:04+0500
2024-12-05T12:19+0500
спорт
ўзбекистон
тошкент
қиличбозлик
алишер усмонов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/05/46956075_0:0:3060:1722_1920x0_80_0_0_c6f3b6fdde833b411b679a09a623fb7d.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Алишер Усмонов ўз хоҳиши билан Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президентлигидан кетди. Бу ҳақда РИА Новостига Усмоновнинг вакили маълум қилди.Асли ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов ўзига қўйилган санкциялар ташкилотга ҳам қўлланилмаслиги учун FIE президенти лавозимидаги фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатди.Усмонов 30 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ташкилот конгрессида FIE раҳбари лавозимига қайта сайланган эди. Чоршанба куни маълум бўлишича, эртаси куни у ўз ваколатларини ихтиёрий равишда тўхтатган.2008 йилда FIEда президентлик фаолиятини бошлаганидан сўнг Усмонов кетма-кет уч марта раҳбарлик лавозимига қайта сайланган, бироқ Украинадаги вазият туфайли 2022 йилда уни тарк этган. Усмонов FIE президенти лавозимидаги фаолиятини “адолат тикланмагунча” тўхтатди.2024 йил октябрь ойи охирида Усмонов FIE президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинди. Унинг номзоди 100 тадан ортиқ мамлакат қиличбозлик федерациялари томонидан қўллаб-қувватланди.
https://sputniknews.uz/20241203/toshkent-qilichbozlik-jahon-chempionat-46936778.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/05/46956075_131:0:2862:2048_1920x0_80_0_0_602c7f2df23116f73d432ea00a02402d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, ўзбекистон, тошкент, қиличбозлик, алишер усмонов
спорт, ўзбекистон, тошкент, қиличбозлик, алишер усмонов
Алишер Усмонов FIE президентлигидан кетди — сабаб
12:04 05.12.2024 (янгиланди: 12:19 05.12.2024) Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимидаги фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Алишер Усмонов ўз хоҳиши билан Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президентлигидан кетди. Бу ҳақда РИА Новостига Усмоновнинг вакили
маълум қилди. Асли ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов ўзига қўйилган санкциялар ташкилотга ҳам қўлланилмаслиги учун FIE президенти лавозимидаги фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатди.
Усмонов 30 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ташкилот конгрессида FIE раҳбари лавозимига қайта
сайланган эди. Чоршанба куни маълум бўлишича, эртаси куни у ўз ваколатларини ихтиёрий равишда тўхтатган.
"Ўзининг сўзсиз ғалабасидан сўнг Алишер Усмонов FIE манфаатларини ҳисобга олган ҳолда FIE ва унинг фаолиятига нисбатан қонуний равишда амалга оширилмаган санкциялар тарқалишининг олдини олиш учун зарур чораларни кўришини айтди ва шу муносабат билан FIE ижроия қўмитасини ўз ваколатларини ихтиёрий равишда тўхтатиб туриш тўғрисида хабардор қилди. Ҳаммаси қонун ва адолат доирасида ҳал қилиниши керак”, — деди Усмонов вакили.
2008 йилда FIEда президентлик фаолиятини бошлаганидан сўнг Усмонов кетма-кет уч марта раҳбарлик лавозимига қайта сайланган, бироқ Украинадаги вазият туфайли 2022 йилда уни тарк этган. Усмонов FIE президенти лавозимидаги фаолиятини “адолат тикланмагунча” тўхтатди.
2024 йил октябрь ойи охирида Усмонов FIE президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинди. Унинг номзоди 100 тадан ортиқ мамлакат қиличбозлик федерациялари томонидан қўллаб-қувватланди.