Тошкентда қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

© НОКУзбекское дерби в финале этапа Кубка мира по фехтованию
Узбекское дерби в финале этапа Кубка мира по фехтованию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2024
Oбуна бўлиш
Режага кўра, мусобақа ёз фаслида бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Тошкент 2027 йилги қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Аввал хабар қилинганидек, Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси муваффақиятли ўтказилди. Унда Алишер Усмонов яна бир бор ушбу ташкилот раҳбари этиб сайланди.
Тадбир давомида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова Халқаро қиличбозлик федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари орасидан жой олди.
“Яна бир аҳамиятли жиҳати, пойтахтимиз 2027 йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қиладиган бўлди. Режага кўра, мусобақа 20-28 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, тадбирда йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўртасида жаҳон рейтингини пешқадам сифатида якунлаган саблячи Фернанда Эррера мукофотланди.
Янгиликлар лентаси
0