Ўзбекистон ва ЕОИИ

Си Цзиньпин: Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик вазиятга қарамай ривожланмоқда

Путин Россия-Хитой муносабатлари ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Россия ва Хитой ўртасидаги савдо ҳамкорлиги оғир халқаро вазиятга қарамай фаол ривожланмоқда. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин Қозондаги БРИКС саммитида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувда айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Мураккаб ва жиддий ташқи вазиятга қарамай, мамлакатлар ўртасида савдо ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда ва йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда”, — деди Си Цзиньпин.
Унинг таъкидлашича, томонлар икки мамлакат иқтисодиётининг сифат жиҳатидан ривожланишига туртки бериш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “Бир камар, бир йўл” ва ЕОИИ ташаббусларини интеграциялашувига кўмаклашишда давом этишлари керак.
Си Цзиньпиннинг айтишича, БРИКС, эҳтимол, ривожланаётган дунё ва ривожланаётган бозор мамлакатларини бирлаштириш учун энг муҳим ҳамкорлик платформаларидан биридир.
Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар қандай йўлга қўйилиши кераклигининг намунасидир, деди Россия президенти Владимир Путин.
Путин Россия-Хитой муносабатлари ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлади.
“Ва биз тўлиқ ишонч билан айтишимиз мумкинки, улар замонавий дунёда давлатлар ўртасидаги муносабатлар қандай йўлга қўйилиши кераклигининг намунасига айланди”, — деди Путин.
Эслатиб ўтамиз, БРИКС саммити Қозон шаҳрида 22-24 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Путин: БРИКС мамлакатларида миллий валюталар улушини ошириш геосиёсий хавфни камайтиради
Ҳаммаси яқин уч кун ичида ҳал бўлади. Қозонда БРИКСнинг 16-саммити очилмоқда
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Келажак пойдевори: БРИКС нима ва у Ўзбекистонга нимаси билан қизиқ?