Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Келажак пойдевори: БРИКС нима ва у Ўзбекистонга нимаси билан қизиқ?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
БРИКС тарихи, ривожланиши ва режалари ҳақида — Sputnik Ўзбекистон материалида.
Қозон шаҳрида 22-24 октябрь кунлари БРИКСнинг 16-саммити бўлиб ўтади. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг фикрича, бу Россиядаги энг йирик ташқи сиёсат тадбирига айланиши мумкин.
Тадбирга МДҲ, ЕОИИ, ШҲТ ва АСЕАН каби бирлашмаларга аъзо бўлган 36 нафарга яқин давлат раҳбарлари таклиф этилди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам иштирокини тасдиқлади. Саммит доирасида Туркия президенти билан Россия, Хитой ва Ҳиндистон етакчилари ўртасида икки томонлама музокаралар ҳам бўлиши мумкин. Туркиянинг “Milliyet” газетаси эса Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ва Сурия президенти Башар Асад ўртасида узоқ йиллардан бери биринчи учрашув бўлиши мумкинлигини ёзди.
Умуман олганда, бу йилги БРИКСга раислик доирасида Россия 200 тадан ортиқ сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадбирларни ўтказмоқда. БРИКС деярли йил сайин кенгайиб, халқаро сиёсатнинг кўплаб йўналишларида янги лойиҳаларни амалга оширмоқда, жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улушдаги иштирокини оширмоқда. Ўзбекистон иттифоқ мамлакатлари билан фаол ҳамкорлик ўрнатмоқда ва кўплаб лойиҳаларда, масалан, БРИКС ўйинларида иштирок этмоқда.
БРИКС қандай ривожланмоқда ва жаҳон ҳамжамиятининг унга бундай юқори қизиқиши сабаби нимада?
Янгиликлар лентаси
0