https://sputniknews.uz/20241022/putin-briks-milliy-valyuta-ulush-geosiyosiy-xavf-46262351.html
Путин: БРИКС мамлакатларида миллий валюталар улушини ошириш геосиёсий хавфни камайтиради
Путин: БРИКС мамлакатларида миллий валюталар улушини ошириш геосиёсий хавфни камайтиради
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин Янги тараққиёт банки президенти Дилма Роуссефф билан учрашди.
2024-10-22T16:00+0500
2024-10-22T16:00+0500
2024-10-22T16:00+0500
иқтисод
дунё янгиликлари
дунёда
россия
қозон
банк
валюта
владимир путин
брикс (brics)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/16/46262479_0:0:3360:1890_1920x0_80_0_0_63a0c9b2355ddf034ea749285f205a71.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. БРИКС мамлакатлари ўртасидаги тўловларда миллий валюталар улушининг ортиб бораётгани геосиёсий хавфларни камайтиришга ёрдам беради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Янги тараққиёт банки президенти Дилма Роуссефф билан учрашувда маълум қилди, дея хабар берди Кремль матбуот хизмати.У Янги тараққиёт банкини яхши ва истиқболли молия институти деб атади. 2018 йилдан бери банк умумий қиймати қарийб 33 миллиард долларлик юзга яқин лойиҳани молиялаштирди.Роуссефф, ўз навбатида, Глобал Жануб мамлакатлари молиялаштиришга муҳтожлигини ва ҳозирда уни олиш учун шароитлар анча мураккаб эканини таъкидлади.Янги тараққиёт банкининг асосий вазифаси БРИКС мамлакатлари ва ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма лойиҳалари ва барқарор ривожланиш лойиҳаларини молиялаштиришдан иборат.
https://sputniknews.uz/20241022/kazan-brics-16-sammit-46259041.html
қозон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/16/46262479_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_7255253520bb187cf38088185e3e449a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир путин янги тараққиёт банки президенти дилма роуссефф брикс
владимир путин янги тараққиёт банки президенти дилма роуссефф брикс
Путин: БРИКС мамлакатларида миллий валюталар улушини ошириш геосиёсий хавфни камайтиради
Владимир Путин Янги тараққиёт банки президенти Дилма Роуссефф билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. БРИКС мамлакатлари ўртасидаги тўловларда миллий валюталар улушининг ортиб бораётгани геосиёсий хавфларни камайтиришга ёрдам беради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Янги тараққиёт банки президенти Дилма Роуссефф билан учрашувда маълум қилди, дея хабар берди Кремль
матбуот хизмати. “Миллий валюталарда ҳисоб-китобларни кўпайтириш қарзга хизмат кўрсатиш тўловларини камайтириш, БРИКСга аъзо мамлакатларнинг молиявий мустақиллигини ошириш ва геосиёсий хатарларни минималлаштириш ҳамда бугунги дунёда имкон қадар иқтисодиётни сиёсатдан холи ривожлантириш имконини беради”, — деди Россия раҳбари.
У Янги тараққиёт банкини яхши ва истиқболли молия институти деб атади. 2018 йилдан бери банк умумий қиймати қарийб 33 миллиард долларлик юзга яқин лойиҳани молиялаштирди.
Роуссефф, ўз навбатида, Глобал Жануб мамлакатлари молиялаштиришга муҳтожлигини ва ҳозирда уни олиш учун шароитлар анча мураккаб эканини таъкидлади.
“Биз ҳақиқатан ҳам бир қатор лойиҳаларга жуда катта ҳажмдаги маблағ ажратдик, бироқ бу Глобал Жанубдаги мамлакатлар эҳтиёжлари билан солиштирганда ҳали ҳам етарли эмас. Шунинг учун ҳам миллий валюталарда, махсус форматларда молиялаштиришни таъминлаш жуда муҳим. Янги тараққиёт банки эса бунга содиқдир”, — дея қўшимча қилди у.
Янги тараққиёт банкининг асосий вазифаси БРИКС мамлакатлари ва ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма лойиҳалари ва барқарор ривожланиш лойиҳаларини молиялаштиришдан иборат.