“Бироқ мамлакатларимиз президентлари улкан вазифани белгилаган: 2030 йилгача товар айланмаси ҳажмини уч баравар ошириш ва уни 30 млрд долларга етказиш. Бу, албатта, катта ғайратни талаб қиладиган улкан вазифадир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) билан биргаликда бу кўрсаткичларга қандай эришиш мумкинлиги бўйича йўл харитасини ишлаб чиқдик. Бунинг учун бутун маҳсулот номенклатурасини таҳлил қилдик, ўсиб бораётган иқтисодларимиз бир-бирининг маҳсулотини қаерда кўпроқ истеъмол қилишга тайёрлигини кўриб чиқдик. Ҳаммасини тизимлаштирдик ва улкан режалар туздик. Улар учун аниқ лойиҳалар рўйхатини, олиб ташланадиган тўсиқлар, ишлаб чиқилиши керак бўлган янги келишувлар тайёрлаяпмиз”, — деди Максим Решетников.
“Биз Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон ИССВ билан ҳамкорликда лойиҳа яратишга келишиб олдик. Биринчидан, биз бу ерда Бутунроссия ташқи савдо академиясининг филиалини очишга ҳаракат қилмоқдамиз. Мазкур академия мамлакатимизда бакалавриат даражасида ташқи савдо бўйича мутахассисларни, лекин асосан магистрларни тайёрлайди, бу касбий қўшимча тайёрлаш ва қайта тайёрлашдир. Худди шундай йўналиш билан Тошкентда ҳам ҳаракат қилишга келишиб олдик. Иккинчи катта лойиҳамиз – биз бу ерда ТДИУ билан биргаликда Эксперт марказини очдик, у ерда Ўзбекистон ва Россия иқтисодиёти манфаатлари кўзланган тадқиқот ишларини биргаликда молиялаштирамиз”, — дея аниқлик киритди Решетников.
“Бу Ўзбекистон иқтисодиёти учун қанчалик муҳим эканини тушунамиз, шунингдек, савдони ривожлантириш билан боғлиқ масалалар. Мен айтган рақамлар ҳам, режа ҳам мутахассислар томонидан, жумладан, бизнинг марказ томонидан тайёрланган”, — дея тушунтирди Россия вазири.
“Биз компания ва вазирликларимизда Россия иқтисодиёти қандай ривожланаётганини айтиб беришга тайёрмиз. Чунки келажак ёшлар қўлида. Шунинг учун бунга сармоя киритиш жуда муҳимдир”, — дея қўшимча Решетников.