https://sputniknews.uz/20240910/uzbekistan-yoshlar-russia-iqtisodiyot-reshetnikov-45577492.html
Ўзбекистонлик ёшларнинг Россия иқтисодиётини тушуниши биз учун ҳам муҳим — Решетников
Ўзбекистонлик ёшларнинг Россия иқтисодиётини тушуниши биз учун ҳам муҳим — Решетников
Sputnik Ўзбекистон
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Россия ва Ўзбекистон ўртасида тайёрланаётган янги келишувларни маълум қилди.
2024-09-10T16:22+0500
2024-09-10T16:22+0500
2024-09-10T16:22+0500
иқтисод
таълим
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
россия
тошкент
инвестиция
савдо
илм-фан
ёшлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/01/30426511_0:0:3429:1929_1920x0_80_0_0_505cc99799217050802675dbc2798644.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасида аниқ лойиҳалар рўйхати, олиб ташланадиган тўсиқлар, ишлаб чиқилиши керак бўлган янги келишувлар тайёрланмоқда. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Россия Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Россия Федерацияси ҳукумати делегацияси таркибида Тошкентга келди. У ОАВ вакилларига интервью берар экан, Россия Федерацияси Ўзбекистон иқтисодиёти учун иккинчи муҳим савдо ҳамкори ҳисобланишини айтди. Товар айланмаси доимий равишда ўсиб бормоқда – жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра 9% га ошган.Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси ҳозир ҳукумат даражасида самарали фаолият юритувчи ҳукуматлараро комиссияси амалга оширадиган ва назорат қиладиган фаолият асоси бўлган режага айлантирилмоқда. Барчаси ҳукумат раҳбарларининг назоратида. Россия президентига ҳамкорлик қандай кетаётгани ҳақида мунтазам ҳисобот бериб турилибди.Шу боис илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик ниҳоятда муҳим.Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма таълим дастурлари юзасидан брифинг — видеоУнинг сўзларига кўра, жорий йилда 4 та тадқиқот йўналиши бор: булар энергетика ва келажакдаги энергия баланси, сувдан фойдаланиш масалалари.Тўртинчи йўналиш ривожланиш институтларига тегишли.Вазирнинг маълум қилишича, ўзбекистонлик ёшларнинг Россияга келиши, ўқиши, Россия иқтисодиётида нималар бўлаётганини тушуниши, амалиёт ўташи Федерация учун ҳам ниҳоятда муҳим.
https://sputniknews.uz/20240910/energetika-komir-uzbekistan-russia-loyiha-45568312.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/01/30426511_317:0:3048:2048_1920x0_80_0_0_1decebd2b3ee5ec42e186605b0710ea1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия иқтисодий ривожланиш вазири россия ўзбекистон
россия иқтисодий ривожланиш вазири россия ўзбекистон
Ўзбекистонлик ёшларнинг Россия иқтисодиётини тушуниши биз учун ҳам муҳим — Решетников
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Россия ва Ўзбекистон ўртасида тайёрланаётган янги келишувларни маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасида аниқ лойиҳалар рўйхати, олиб ташланадиган тўсиқлар, ишлаб чиқилиши керак бўлган янги келишувлар тайёрланмоқда. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников маълум қилди, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Россия Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Россия Федерацияси ҳукумати делегацияси таркибида Тошкентга келди. У ОАВ вакилларига интервью берар экан, Россия Федерацияси Ўзбекистон иқтисодиёти учун иккинчи муҳим савдо ҳамкори ҳисобланишини айтди.
Товар айланмаси доимий равишда ўсиб бормоқда – жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра 9% га ошган.
“Бироқ мамлакатларимиз президентлари улкан вазифани белгилаган: 2030 йилгача товар айланмаси ҳажмини уч баравар ошириш ва уни 30 млрд долларга етказиш. Бу, албатта, катта ғайратни талаб қиладиган улкан вазифадир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) билан биргаликда бу кўрсаткичларга қандай эришиш мумкинлиги бўйича йўл харитасини ишлаб чиқдик. Бунинг учун бутун маҳсулот номенклатурасини таҳлил қилдик, ўсиб бораётган иқтисодларимиз бир-бирининг маҳсулотини қаерда кўпроқ истеъмол қилишга тайёрлигини кўриб чиқдик. Ҳаммасини тизимлаштирдик ва улкан режалар туздик. Улар учун аниқ лойиҳалар рўйхатини, олиб ташланадиган тўсиқлар, ишлаб чиқилиши керак бўлган янги келишувлар тайёрлаяпмиз”, — деди Максим Решетников.
Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси ҳозир ҳукумат даражасида самарали фаолият юритувчи ҳукуматлараро комиссияси амалга оширадиган ва назорат қиладиган фаолият асоси бўлган режага айлантирилмоқда. Барчаси ҳукумат раҳбарларининг назоратида. Россия президентига ҳамкорлик қандай кетаётгани ҳақида мунтазам ҳисобот бериб турилибди.
“Бундай жиддий вазифаларни ташқи иқтисодий фаолият, савдо, ҳисоб-китоблар, логистика соҳасида малакали мутахассисларсиз ҳал қилиб бўлмаслигини тушунамиз”, — дея ўз сўзида давом этди Решетников.
Шу боис илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик ниҳоятда муҳим.
“Биз Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон ИССВ билан ҳамкорликда лойиҳа яратишга келишиб олдик. Биринчидан, биз бу ерда Бутунроссия ташқи савдо академиясининг филиалини очишга ҳаракат қилмоқдамиз. Мазкур академия мамлакатимизда бакалавриат даражасида ташқи савдо бўйича мутахассисларни, лекин асосан магистрларни тайёрлайди, бу касбий қўшимча тайёрлаш ва қайта тайёрлашдир. Худди шундай йўналиш билан Тошкентда ҳам ҳаракат қилишга келишиб олдик. Иккинчи катта лойиҳамиз – биз бу ерда ТДИУ билан биргаликда Эксперт марказини очдик, у ерда Ўзбекистон ва Россия иқтисодиёти манфаатлари кўзланган тадқиқот ишларини биргаликда молиялаштирамиз”, — дея аниқлик киритди Решетников.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилда 4 та тадқиқот йўналиши бор: булар энергетика ва келажакдаги энергия баланси, сувдан фойдаланиш масалалари.
“Бу Ўзбекистон иқтисодиёти учун қанчалик муҳим эканини тушунамиз, шунингдек, савдони ривожлантириш билан боғлиқ масалалар. Мен айтган рақамлар ҳам, режа ҳам мутахассислар томонидан, жумладан, бизнинг марказ томонидан тайёрланган”, — дея тушунтирди Россия вазири.
Тўртинчи йўналиш ривожланиш институтларига тегишли.
“Ривожланаётган иқтисодиётда, айтайлик, янги лойиҳаларни молиялаштириш учун капитал етишмаслиги шароитида давлат хусусий бизнесни ривожлантиришга қандай ёрдам бериши мумкин. Бу борада Россия иқтисодиёти катта тажрибага эга ва биз буни ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан баҳам кўришдан мамнунмиз”, — деди у.
Вазирнинг маълум қилишича, ўзбекистонлик ёшларнинг Россияга келиши, ўқиши, Россия иқтисодиётида нималар бўлаётганини тушуниши, амалиёт ўташи Федерация учун ҳам ниҳоятда муҳим.
“Биз компания ва вазирликларимизда Россия иқтисодиёти қандай ривожланаётганини айтиб беришга тайёрмиз. Чунки келажак ёшлар қўлида. Шунинг учун бунга сармоя киритиш жуда муҳимдир”, — дея қўшимча Решетников.