https://sputniknews.uz/20240910/energetika-komir-uzbekistan-russia-loyiha-45568312.html
Энергетика ва кўмир қазиб олиш: Ўзбекистон ва Россия янги лойиҳалар устида иш бошлайди
Энергетика ва кўмир қазиб олиш: Ўзбекистон ва Россия янги лойиҳалар устида иш бошлайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликда янги лойиҳалар устида иш бошламоқда. 10.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-10T12:01+0500
2024-09-10T12:01+0500
2024-09-10T12:01+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
ўзбекистон - россия
энергетика
кўмир маҳсулоти
темир йўл
тошкент
москва
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон Россия "Тизим оператори"ни (ТО) Марказий Осиё ягона энергетика тизимига киритиш устида иш олиб боради. Бу инқироз ҳолатларида хавфсизликни янада самарали таъминлаш ва мамлакатлар ўртасидаги электр энергияси оқимини бошқаришга ёрдам беради. Бу ҳақда Россия Федерацияси энергетика вазири Сергей Цивилёв маълум қилди.Кеча Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда икки давлат ўртасида қўшма коммюнике қабул қилинди ҳамда бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.Мажлис сўнгида Россия делегацияси вакиллари янги лойиҳалар ҳақида журналистларга маълумот бериб ўтди.Марказий Осиё ягона энергетика тизимиРоссия энергетика вазири Сергей Цивилёвнинг сўзларига кўра, у ўзбекистонлик ҳамкасби билан аввалроқ мавжуд муаммоли масалалар бўйича келишиб олган ва биргаликда уларни имкон қадар тезроқ ҳал этиш ниятида.Цивилёвнинг қайд этишича, тизим у билан боғланган, лекин унинг бир қисми эмас.“Ўзбекистон томони буни тўлиқ қўллаб-қувватлайди, биз буни яқин келажакда амалга оширамиз”, - дея қўшимча қилди вазир Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишидан сўнг.Энергетика вазири бир неча йил аввал Ўзбекистонда юзага келган қишки энергетика инқирозини эслаб, “агар тўсатдан кимдадир бирор нарса юз берса, биз қўшни давлатдан оқимни тезда қўллаб-қувватлаб, уни мувозанатлаштирамиз”, дея қайд этди.Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор ана шундай табиий инқирозлар юз берганда тизим хавфсизлигини биргаликда таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга.Кўмир қазиб олиш ва қайта ишлашРоссия ва Ўзбекистон кўмир қазиб олиш ва қайта ишлаш ва ундан электр энергияси ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича янги лойиҳани амалга ошириш ниятида. Айтилишича, лойиҳани амалга оширишда Россиянинг “Интер РАО” компанияси манфаатдор.Унинг таъкидлашича, учрашув чоғида икки давлат энергетика вазирлари мавжуд муаммоли масалаларни, жумладан, ушбу лойиҳа бўйича ечимини қўллаб-қувватлаш сўрови билан чиқишган.Вазирнинг сўзларига кўра, лойиҳага Россиянинг “Интер РАО” компанияси сармоя киритиши мумкин.Унинг аниқлик киритишича, аниқ тафсилотлар муҳокама қилинади ва ишлаб чиқилади. Энг муҳими, томонлар буни тезда ҳал қилиш учун меморандум имзолашга тайёр.Тошкент-Москва йўловчи поездиРоссия Федерацияси транспорт вазири Роман Старовойтнинг маълум қилишича, Тошкент-Москва йўловчи поезди 2025 йил бошидан ҳафтасига икки марта ҳаракатланади. Унинг таъкидлашича, Тошкент ва Москва ўртасидаги йўналиш уч куну бир неча соат ичида алмашишларсиз амалга оширилиши мумкин. Йўналиш Пенза, Самара ва Оренбург ҳамда Оқтау орқали ўтади.Вазир, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида Россия авиакомпаниялари томонидан йўловчи ташиш ҳажмининг ўсишида ижобий суръатга эришилганини қўшимча қилди. Шу йилнинг 7 ойида улар 1,2 миллиондан ортиқ йўловчини ташиди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга кўпдир.
https://sputniknews.uz/20240910/uzbekistan-russia-hukumat-komissiya-majlis-45562448.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия, ўзбекистон - россия, энергетика, кўмир маҳсулоти, темир йўл, тошкент, москва
иқтисод, ўзбекистон, россия, ўзбекистон - россия, энергетика, кўмир маҳсулоти, темир йўл, тошкент, москва
Энергетика ва кўмир қазиб олиш: Ўзбекистон ва Россия янги лойиҳалар устида иш бошлайди
Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликда янги лойиҳалар устида иш бошламоқда.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон Россия "Тизим оператори"ни (ТО) Марказий Осиё ягона энергетика тизимига киритиш устида иш олиб боради. Бу инқироз ҳолатларида хавфсизликни янада самарали таъминлаш ва мамлакатлар ўртасидаги электр энергияси оқимини бошқаришга ёрдам беради. Бу ҳақда Россия Федерацияси энергетика вазири Сергей Цивилёв маълум қилди.
Кеча Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда икки давлат ўртасида қўшма коммюнике қабул қилинди ҳамда бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро
ҳужжатлар имзоланди.Мажлис сўнгида Россия делегацияси вакиллари янги лойиҳалар ҳақида журналистларга маълумот бериб ўтди.
Марказий Осиё ягона энергетика тизими
Россия энергетика вазири Сергей Цивилёвнинг сўзларига кўра, у ўзбекистонлик ҳамкасби билан аввалроқ мавжуд муаммоли масалалар бўйича келишиб олган ва биргаликда уларни имкон қадар тезроқ ҳал этиш ниятида.
“Аслида, бугун икки вазирлик томонидан ушбу муаммоларни тезроқ ҳал этишни қўллаб-қувватлаш сўралган қўшма баёнотимиз бўлди. Бу “Тизим оператори” кириши учун – Марказий Осиёнинг алоҳида тизими мавжуд, биз ҳали унинг аъзоси эмасмиз, лекин Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимини биргаликда бошқариш учун киришимиз керак”, — дея тушунтирди Россия вазири.
Цивилёвнинг қайд этишича, тизим у билан боғланган, лекин унинг бир қисми эмас.
“Ўзбекистон томони буни тўлиқ қўллаб-қувватлайди, биз буни яқин келажакда амалга оширамиз”, - дея қўшимча қилди вазир Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишидан сўнг.
Энергетика вазири бир неча йил аввал Ўзбекистонда юзага келган қишки энергетика инқирозини эслаб, “агар тўсатдан кимдадир бирор нарса юз берса, биз қўшни давлатдан оқимни тезда қўллаб-қувватлаб, уни мувозанатлаштирамиз”, дея қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор ана шундай табиий инқирозлар юз берганда тизим хавфсизлигини биргаликда таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга.
Кўмир қазиб олиш ва қайта ишлаш
Россия ва Ўзбекистон кўмир қазиб олиш ва қайта ишлаш ва ундан электр энергияси ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича янги лойиҳани амалга ошириш ниятида. Айтилишича, лойиҳани амалга оширишда Россиянинг “Интер РАО” компанияси манфаатдор.
“Кўмир қазиб олиш, қайта ишлаш ва кўмир асосидаги электр энергияси ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа. Биз буларнинг барчасини тезда биргаликда ҳал қилишга келишиб олдик”, — деди Цивилёв.
Унинг таъкидлашича, учрашув чоғида икки давлат энергетика вазирлари мавжуд муаммоли масалаларни, жумладан, ушбу лойиҳа бўйича ечимини қўллаб-қувватлаш сўрови билан чиқишган.
Вазирнинг сўзларига кўра, лойиҳага Россиянинг “Интер РАО” компанияси сармоя киритиши мумкин.
"Биз ҳозирда ушбу лойиҳага кирадиган "Интер РАО"ни кўриб чиқмоқдамиз, у бундан манфаатдор", — дея қўшимча қилди у.
Унинг аниқлик киритишича, аниқ тафсилотлар муҳокама қилинади ва ишлаб чиқилади. Энг муҳими, томонлар буни тезда ҳал қилиш учун меморандум имзолашга тайёр.
Тошкент-Москва йўловчи поезди
Россия Федерацияси транспорт вазири Роман Старовойтнинг маълум қилишича, Тошкент-Москва йўловчи поезди 2025 йил бошидан ҳафтасига икки марта ҳаракатланади.
“24 сентябрдан бошлаб Тошкент-Москва йўловчи поездини йўлга қўямиз <...> Йил охиригача поезд ҳафтада бир марта қатнайди, янги йилдан қатновлар сони иккитага кўпаяди”, — деб ёзди у Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралардаги иштироки якунлари бўйича.
Унинг таъкидлашича, Тошкент ва Москва ўртасидаги йўналиш уч куну бир неча соат ичида алмашишларсиз амалга оширилиши мумкин. Йўналиш Пенза, Самара ва Оренбург ҳамда Оқтау орқали ўтади.
"Поезд тўхташ жойлари бутун йўналиш бўйлаб аҳоли пунктларида жойлашган, шунинг учун у орқали бошқа шаҳарларга ҳам саёҳат қилишни режалаштириш мумкин", — дея таъкидлади Старовойт.
Вазир, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида Россия авиакомпаниялари томонидан йўловчи ташиш ҳажмининг ўсишида ижобий суръатга эришилганини қўшимча қилди. Шу йилнинг 7 ойида улар 1,2 миллиондан ортиқ йўловчини ташиди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга кўпдир.