Саида Мирзиёева: афғонистонлик аёлларни касбларга ўқитишни давом эттиришга тайёрмиз

Саида Мирзиёева Қатарда бўлиб ўтган давра суҳбатида нутқ сўзлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Саида Мирзиёева
Қайд этилишича, таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Қатарда давра суҳбатида бўлиб ўтди.
“2018 йили Президентимиз ташаббуси билан Термиз шаҳрида касб-ҳунар таълими маркази очилди, ҳозирга қадар бу ерда 700 нафарга яқин Афғонистон фуқароси таҳсил олди, улардан 200 нафари – хотин-қизлар. Афғонистонлик аёллар учун бу жуда муҳим – мамлакатда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида малакали тиббий кадрлар етишмовчилиги кузатилади. Биз гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёрмиз”, — деб ёзади Мирзиёева.
Саида Мирзиёева
Унинг сўзларига кўра, Қатар ҳукумати ва “Education Above All” жамғармаси бу борада ёрдам беришга шай.
“Мавжуд вазиятни инобатга олсак, бу вазифани уддалаш барча томонлар учун осон бўлмайди. Лекин биз бу йўлда бор куч-қувватимизни ишга солишга тайёрмиз”, — дея қўшимча қилди у.
Унинг сўзларига кўра, хотин-қизлар учун энг яхши ҳимоя —таълим олиш имкониятидан эмин-эркин фойдаланиш.
Афғонистонлик ёшлар Ўзбекистон дипломларини олишди — фото