Афғонистонлик ёшлар Ўзбекистон дипломларини олишди — фото

© Хокимият Сурхандарьинской области Афганцы получили узбекский диплом
Афганцы получили узбекский диплом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Oбуна бўлиш
Афғонистонликлар Сурхондарёда 10 ой давомида тикувчилик, туризм, АКТ ва агробизнес йўналишида ўқитилди. Энди улар ўз бизнесларини йўлга қўйишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида таълим олган 95 нафар афғонистонлик битирувчига диплом ва сертификатлар топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
© Хокимият Сурхандарьинской области Афганцы получили узбекский диплом
Афганцы получили узбекский диплом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Улар 10 ой давомида тикувчилик, туризм ҳамда АКТ йўналишларида таҳсил олди. Шунингдек, агробизнес йўналишида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, ундан даромад кўриш сирларини ҳам ўрганишди.
© Хокимият Сурхандарьинской области Афганцы получили узбекский диплом
Афганцы получили узбекский диплом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Ўқувчилар вилоятда мавжуд саноат, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги корхоналари, IT PARK ва меҳмонхоналар ҳамда номоддий маданий меърос фаолиятлари билан яқиндан танишишди.
Эндиликда улар ўз бизнесларини йўлга қўйишлари, ғоя ва ташаббусларини амалга оширишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0