https://sputniknews.uz/20240910/afghanistan-ayollar-kasb-saida-mirziyoeva-45570824.html
Саида Мирзиёева: афғонистонлик аёлларни касбларга ўқитишни давом эттиришга тайёрмиз
Саида Мирзиёева: афғонистонлик аёлларни касбларга ўқитишни давом эттиришга тайёрмиз
Sputnik Ўзбекистон
Саида Мирзиёева Қатарда бўлиб ўтган давра суҳбатида нутқ сўзлади.
2024-09-10T13:12+0500
2024-09-10T13:12+0500
2024-09-10T13:12+0500
таълим
ўзбекистон
афғонистон
саида мирзиёева
аёллар ҳуқуқлари
хотин-қизлар
касб-ҳунар мактаблари
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45569435_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8ff08315422d6317384791d2d3b1f3dd.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.Қайд этилишича, таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Қатарда давра суҳбатида бўлиб ўтди.Унинг сўзларига кўра, Қатар ҳукумати ва “Education Above All” жамғармаси бу борада ёрдам беришга шай.Унинг сўзларига кўра, хотин-қизлар учун энг яхши ҳимоя —таълим олиш имкониятидан эмин-эркин фойдаланиш.
https://sputniknews.uz/20230517/afgonistonliklar-ozbekiston-diplom-34997527.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45569435_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1a26f7d7d55c891bfef89f1d0a2b42f0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саида мирзиёева қатар афғонистонлик аёллар
саида мирзиёева қатар афғонистонлик аёллар
Саида Мирзиёева: афғонистонлик аёлларни касбларга ўқитишни давом эттиришга тайёрмиз
Саида Мирзиёева Қатарда бўлиб ўтган давра суҳбатида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида
маълум қилди. Қайд этилишича, таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Қатарда давра суҳбатида бўлиб ўтди.
“2018 йили Президентимиз ташаббуси билан Термиз шаҳрида касб-ҳунар таълими маркази очилди, ҳозирга қадар бу ерда 700 нафарга яқин Афғонистон фуқароси таҳсил олди, улардан 200 нафари – хотин-қизлар. Афғонистонлик аёллар учун бу жуда муҳим – мамлакатда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида малакали тиббий кадрлар етишмовчилиги кузатилади. Биз гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёрмиз”, — деб ёзади Мирзиёева.
Унинг сўзларига кўра, Қатар ҳукумати ва “Education Above All” жамғармаси бу борада ёрдам беришга шай.
“Мавжуд вазиятни инобатга олсак, бу вазифани уддалаш барча томонлар учун осон бўлмайди. Лекин биз бу йўлда бор куч-қувватимизни ишга солишга тайёрмиз”, — дея қўшимча қилди у.
Унинг сўзларига кўра, хотин-қизлар учун энг яхши ҳимоя —таълим олиш имкониятидан эмин-эркин фойдаланиш.