Ўзбекистон ва Россия товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалаларини кўриб чиқди

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири ҳамраислигида Ишчи гуруҳнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон дастурий бюджетлаштиришни Россия кўмагида амалга оширади
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамраислигида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида саноат, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.
“Улар Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги 2024-2030 йилларга мўлжалланган ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича қўшма Чора-тадбирлар режаси доирасида келишилган лойиҳа ва келишувларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати тўғрисида маълумот беришди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, дастур икки давлат раҳбарлари томонидан белгилаб берилган товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ мақсадга эришишга қаратилган.
Учрашув иштирокчилари Тошкентда Бутунроссия ташқи савдо академиясининг филиалини очиш ва Стратегик ташаббуслар эксперт маркази фаолияти билан ҳам танишишди.
“Музокаралар якунида ҳамкорликни кучайтириш ва икки давлат ўртасидаги савдони ривожлантиришнинг барча йўналишлари бўйича биргаликда самарали чораларни кўришда давом этишга тайёрлик билдирилди”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Россия Ўзбекистоннинг анъанавий йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Шу йилнинг 7 ойида товар айирбошлаш ҳажми 29,1 фоизга ўсиб, 6,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу даврда Россия Федерациясига 175 та товар позицияларида экспорт ҳажмининг ўсиши кузатилди. 11,3 миллион долларлик 64 та янги товар экспорти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида савдо ваколатхоналарини очади — эксперт
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида июль ойида бўлиб ўтган эди.