Ўзбекистон ва Россия ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишни жадаллаштирмоқчи
11:16 09.07.2024 (янгиланди: 11:28 09.07.2024)
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики УзбекистанМосквада ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики Узбекистан
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Москвага борди.
TOШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича ишларни жадаллаштиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълум қилди.
Вазир Лазиз Кудратов Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида иштирок этди. Унда икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш чора-тадбирлари, савдо алоқаларини кенгайтиришга оид кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики УзбекистанМосквада ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Москвада ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики Узбекистан
Кудратовнинг қайд этишича, икки давлат раҳбарларининг мустаҳкам сиёсий иродаси ва ўзаро ишончга асосланган муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик эталон моделга айланган.
Ўзаро савдо айланмаси барқарор ўсишининг ижобий динамикаси қайд этилди. Унинг ҳажми сўнгги 7 йилда 2,5 баробар ва жорий йил бошидан буён 30 фоизга ошди.
“Бунга, бошқа омиллар билан бир қаторда, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик режими доирасида эришилгани таъкидланди. Шу билан бирга, икки томонлама савдо таркиби кескин кенгайиб, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар улуши ортди”, — дейилади хабарда.
Икки давлат раҳбарлари томонидан белгилаб берилган мақсад – 2030 йилгача ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш учун мамлакатларда барча зарур имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Бу вазифани ижро этишда 2024-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон билан Россия ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича қўшма Ҳаракатлар режасини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики УзбекистанМосквада ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Москвада ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики Узбекистан
“Учрашувда томонлар режадаги вазифалар ижросининг бугунги ҳолатини атрофлича ўрганиб чиқди ва бу борада ишларни жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқди”, — дейилади хабарда.
Кудратов, шунингдек, Бутунроссия ташқи савдо академиясига (БТСА) ташриф буюрди. Ректор Виттория Идрисова таълим муассасасида талабаларни сифатли тайёрлаш учун яратилган шароитлар билан таништирди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики УзбекистанВ Москве обсудили меры по увеличению объёмов взаимной торговли
В Москве обсудили меры по увеличению объёмов взаимной торговли
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики Узбекистан
Тошкент шаҳрида Академия филиалини очиш бўйича ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш, хусусан, Тошкент шаҳрида Академиянинг филиалини очиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.