ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Париждаги Паралимпия ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон делегациясига навбатдаги медалларни қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Шундай қилиб, пара таэквондочи Асадбек Тоштемиров Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални келтирди.
Узбекские параатлеты завоевали высокие награды на Паралимпийских Играх в Париже
© Пресс-служба НОК Узбекистана
К44 классининг -80 кг вазн тоифасида иштирок этган Тоштемиров Паралимпия ўйинлари ғолибига айланди. У чемпионлик жангида мексикалик Луис Нахерага ҳеч қандай имкон қолдирмади.
Шунингдек, пара таэквондочи Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалини қўлга киритди. К44 классида +65 кг вазн тоифасида қатнашган спортчи британиялик Эми Трюсдейлга қарши чемпионлик жангида жароҳат сабаб баҳсни якунлай олмади ва кумуш медал билан чекланди.
Узбекские параатлеты завоевали высокие награды на Паралимпийских Играх в Париже
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Бу Гулжаной учун Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медал бўлди. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида у олтин медалга эга чиққан эди.
В настоящее время в копилке делегации Узбекистана имеются 5 золотые, 3 серебряные и 3 бронзовые медали.
© НОК
Пара енгил атлетика бўйича F57 классининг найза улоқтириш баҳсларида Ёрқинбек Одилов олтин медалга сазовор бўлди. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларини тўртинчи ўринда якунлаган Одилов бугунги мусобақада 50.32 метр натижа кўрсатишга эришди.
Узбекские параатлеты завоевали высокие награды на Паралимпийских Играх в Париже
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Қолаверса, пара енгил атлетика баҳсларида Моҳигул Ҳамдамова бронза медалга сазовор бўлди. F57 классида диск улоқтириш дастурида у 32.75 метр билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Узбекские параатлеты завоевали высокие награды на Паралимпийских Играх в Париже
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Шу тариқа, делегация ҳисобидаги медаллар ҳозирча 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.
В настоящее время в копилке делегации Узбекистана имеются 5 золотые, 3 серебряные и 3 бронзовые медали.
© НОК