Мирзиёев олтин медаль қўлга киритган паралимпиячилар билан телефон орқали суҳбатлашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2024
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари уларни қизғин табриклаб, меҳрли сўзларини изҳор қилди.
TOШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг илк олтин медалларини қўлга киритган енгил атлетикачилар Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади. Қудратиллохон Маъруфхўжаев ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди.
Давлат раҳбари уларни қизғин табриклаб, меҳрли сўзларини изҳор қилди. Мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдирди. Бошқа совриндор ва иштирокчи спортчиларга ҳам салом йўллаб, муваффақиятлар тилади.
Паралимпиячилар табрик ва доимий эътибори учун президентга раҳмат айтиб, янги ғалабаларга эришишга ваъда бердилар.
Асила Мирзаёрова из Узбекистана установила новый рекорд чемпионата на пути к золоту в прыжках в длину Т11 среди женщин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2024
Асила Мирзаёрова Паралимпия рекордини ўрнатди ва олтин медал соҳиби бўлди
Янгиликлар лентаси
0