TOШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Россиянинг Мариинский театри солистлари Инара Козловская ва Вячеслав Василев 5 сентябрь куни Тошкентда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг 95-мавсуми очилишида чиқиш қилади, дея хабар берди театр матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 5 сентябрь куни соат 19.30да “Тошкент осмони остидаги мусиқа феерияси” янги 95-театр мавсумининг очилиши муносабати билан маҳаллий ва хорижий юлдузлар иштирокида Open air оқшоми бўлиб ўтади. Улар орасида Мариинский театри солистлари Инара Козловская ва Вячеслав Василев ҳам бор.
Шунингдек, 8 сентябрь куни янги мавсум репертуаридан Пуччинининг “Тоска” операси спектакли ҳам жой олган. Дирижёр Москва академик мусиқали театридан Ариф Дадашев.
Россиялик опера режиссёри Константин Каминин 13 сентябрь куни Тошкент театри саҳнасида Чайковскийнинг “Евгений Онегин” операси премьерасини тақдим этади.