Тошкентда Халқаро театр фестивали бўлиб ўтади — намойиш этиладиган спектакллар рўйхати

© ГAБТ им. А.НавоиГосударственный академический большой театр имени Алишера Навои.
Государственный академический большой театр имени Алишера Навои. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2024
Oбуна бўлиш
Фестивалнинг очилиши 4 октябрь куни бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Тошкентда Халқаро театр фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Шу йилнинг кузида пойтахт яна бир бор Ўзбекистон театрларининг машҳур сайёр саҳна асарлари ва ажойиб спектаклларини бирлаштирган Халқаро театр фестивалини қарши олади.
Фестивалнинг очилиши 4 октябрь куни бўлиб ўтади.
Намойиш этиладиган асарлар:
Ўзбекистон миллий академик драма театри: 4 октябрь куни режиссёр Александр Марин томонидан саҳналаштирилган “Эйнштейн ва Маргарита” спектакли намойиш этилади. Ксения Раппопорт ва Алексей Серебряков муҳаббат ва атом бомбаси ҳақидаги қиссани тақдим этишади.
Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри: 7 октябрь куни саҳнада режиссёр Сергей Сотниковнинг Дарья Мороз, Евгений Циганов ҳамда бастакор ва дирижёр Пётр Дранга иштирокида “Мени севишингни айт” спектакл-концерти бўлиб ўтади.
Россия академик ёшлар театри: 9 октябрь куни Флориан Зеллер пьесаси асосидаги Юрий Бутусов раҳбарлигидаги “Ўғил” спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Шунингдек, фестиваль дастуридан Тошкент театрларининг “Афандининг беш хотини”, Абдулла Қодирий ҳикоялари асосидаги “Адибни тингланг” ва Ҳамза пьесаси асосида саҳналаштирилган “Масхарабозлар иши” спектакллари ўрин олган.
Янгиликлар лентаси
0